UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  17 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  171 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  11 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Анхель Лопес: "Биргина хато ҳаммасини издан чиқарди" Янгиликлар

Анхель Лопес: "Биргина хато ҳаммасини издан чиқарди"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Металлург" (1:2) ўйинидан кейин термизликлар бош мураббийи Анхель Лопес фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Индивидуал хатолар туфайли бизда катта муаммолар юзага келди. Шунга қарамасдан, ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилдик. Биргина хато ҳаммасини издан чиқарди. Кейин жуда қийин ҳолатга тушдик, ҳеч нарса ўхшамади.

- "Сурхон" прессингда жуда кучли. То гол ўтказиб юборгунча ҳаммаси яхши эди. Жамоа олдинги чизиқда юқори прессинг қўллаётганига қарамасдан, гол уриш борасида самара чиқаролмаяпти...

- Фикрларингизга қўшиламан. Wyscout статистикасига кўра, юқори прессинг қўллашда энг кучли жамоалардан биримиз. Футболчиларимиз ҳамиша чин дилдан ўйнашмоқда. Ҳеч бир жойда бўш ҳудуд қолдирмасликка уринишмоқда. Прессинг орқали ҳаммасини ёпишга ҳаракат қиляпмиз. Бироқ афсуски, бизга имкониятлардан унумли фойдалана олмаслик панд беряпти. Ўз йўлимиздан қайтмоқчи эмасмиз. Агар бугун биринчи голни биз урганимизда, ўйинни назорат қилган бўлардик, аммо ўхшамади. 

- Жамоа охирги дақиқаларда яхши ҳужум уюштирди. Бу яққол сезилди. Тактикани ўзгартирганмидингиз? 

- Бу оддий ҳолат. Жамоалар 0:2 ҳисобида ютқазиб турган пайтда ҳужумга ўтаверишади. Биз ҳам худди шундай қилдик. Бугун омад бизга клуб боқмади. Келаси учрашувларда очко йиғишга астойдил ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика