UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  0 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  8 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  7 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  5 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  1 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1

Анвар Ражабов: "Мочинов мени йиғинга чақирмади" Янгиликлар

Анвар Ражабов: "Мочинов мени йиғинга чақирмади"

Маҳоратли ҳужумчи Анвар Ражабовнинг охирги йилларда фаолиятида кескин пасайиш юз берганини кўриш мумкин.
Жорий мавсум аввалига "Андижон" учун тўп тепган футболчи давралар оралиғида "Бухоро"га ўтганди. Лекин унинг жамоа алшмаштириши ҳам фойдали бўлиб чиқмади. Янги мавсумга Александр Мочинов бошчилигида тайёргарликни бошлаган бухороликлар йиғинида Анвар Ражабовни кўрмаяпмиз. Шу боис унинг ўзи билан бу борада суҳбатлашганимизда қуйидагиларни таъкидлади.

"Тўғриси, бу йилги мавсум мен омадли кечмади. Ўйинимдан қониқмадим десам ҳам бўлади. Ҳозирча уйда дам оляпман. Бухорони тарк этдим. Жамоа билан келишувимиз мавсум сўнггига қадар эди. Биласиз эндиликда "Бухоро"да янги мураббий иш бошлади. У эса мени йиғинга чақирмади. Энди тақдиримни бошқа клуб билан боғламоқчиман. Олдимда бир нечта вариантлар турибди. Январь ойида ҳаммаси маълум бўлади. Гарчи ҳозир уйда бўлсамда, ўзим якка тартибда шуғулланиб турибман. Умид қиламанки келаси йил мен учун ҳаммаси яхши бўлади", - дейди Ражабов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика