UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  139 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  33 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2

Анвар Ражабов: "Бухоро"да бир йил ижарада ўйнайман" Янгиликлар

Анвар Ражабов: "Бухоро"да бир йил ижарада ўйнайман"

Ҳуқуқий жиҳатдан "Пахтакор"га тегишли бўлган Анвар Ражабов оғир жароҳатлардан кейин аввалги формасини тиклаб олишга қийналмоқда чоғи.
Қишки йиғинларни асосан "шерлар" билан ўтказган футболчи куни-кеча собиқ жамоаси "Бухоро" йиғинига бориб қўшилди.

- "Бухоро"нинг Тошкентда ўтказаётган машғулотларига 26 февраль куни келиб қўшилдим. Бунгача эса "Пахтакор" таркибида Туркияда шуғулланаётгандим", - дея гап бошлади Анвар Ражабов.

- "Пахтакор" ўйинига киришиб кетишингиз қийин кечдими?

- Йўқ, мен бундай демаган бўлардим. Чунки бу клубга кеча келмадим. Ўтган йили ярим йил шерлар таркибида бўлганман. Тўғриси ҳар қандай футболчи операциядан кейин бирданига яна аввалгидек ўйнаб кетиши қийин. Мураббийлар Туркияда менга Ўзбекистонга қайтиб "Бухоро" йиғинига бориб қўшилишим кераклигини айтганидан кейин, қайтиб келдим.

- Демак, бу йил сизни "Бухоро" сафида кўрар эканмизда?
- Катта эҳтимол билан шундай. Олдимда бошқа клубга ўтиш вариантлари ҳам турганди. Лекин "Бухоро" мен учун қадрдон жамоа. Айнан бу клубда ўйнаб футболчи сифатида шаклландим. Қолаверса оиламга яқин бўламан. Шу боис бир йил "Бухоро"да ижарада ўйнасам керак.

- "Бухоро"ни айни пайтда Эдгар Гесс бошқармоқда. Илгари бу мутахассис билан бирга ишлагансиз. Тўғрими?
- Ҳа, "Насаф"да Гесс билан йўлларимиз кесишгандим. Катта тажрибага эга мураббий. Қаттиққўл ва талабчан. Машғулотлари ҳам яхши.  Ҳозирча мураббий билан яккама-якка суҳбатлашиш имкони бўлмади.

- Айни пайтда спорт формангизни неча фоизга баҳолаган бўлардингиз?
- Ёмон эмас. Биласизми  ҳозир ҳеч қайси футболчи 100 фоиз тайёр холатда бўлмайди. Чемпионатнинг 3-4 тури ортда қолганидан кейингина бундай кўрсаткичга чиқиш мумкин. Мен ҳам бугунги тайёргарлигимдан нолимайман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика