UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   2 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  1 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  21 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  14

Анвар Рашидов: “Динамо” таркибидаги Деметрадзенинг ўйини ёқди” Янгиликлар

Анвар Рашидов: “Динамо” таркибидаги Деметрадзенинг ўйини ёқди”

Хабарингиз бўлса керак, кеча Тошкентда фахрийлар ўртасида ўртоқлик учрашув бўлиб ўтди.

Унда “Пахтакор” фахрийлар жамоаси Грузиянинг “Динамо” фахрийларини қабул қилди. Ўйин жагавор дуранг (4:4) ҳисобида якун топди. Шу куни “Пахтакор” дарвозасини бир тайм қўриқлаган Анвар Рашидов ўз дарвозасидан 3та тўп ўтказиб юборди. Иккинчи бўлимда “Пахтакор”нинг дарвозабонлар мураббийи бўлмиш, Рашидов ўз ўрнини Алексей Рошинга бўшатиб берди. Биз эса Анвар ака баҳс ҳақида суҳбатлашдик.

- Анвар ака, тбилисиликлар қарши ўйинда дуранг қайд этилди. 4:4 ҳисоби ўйинга мос бўлдими?

- Очиғини айтганда, бу каби фахрийлар баҳси кўпинча дуранг билан якун топади. Тўғри, ҳеч ким майдонга чиқаётиб, мағлуб бўламиз ёки дуранг қайд этамиз деб чиқмайди. Лекин шунга мос равишда ўйин кечади. Демоқчиманки натижа биринчи ўринга чиқмайди. Шу боис ҳотиржам тарзда дўстона учрашув бўлади. 

- Рақиб жамоа ҳақида нима дейсиз?

- “Динамо” яхши жамоа экан. Таркибидаги ўйинчиларнинг кўпи нисбатан ёш. Биздаги ўйинчилар эса каттароқ. Шунинг учун тбилисиликлар енгилроқ ўйнагандек туюлди. Асосийси грузияликлар Тошкентдан хурсандчилик билан қайтиб кетишди. Қолаверса улар жавоб учрашувига таклиф этди. Бу қачон бўлиши эса менга қоронғу. 

- Жамоадошларингиздан кимлар ажралиб турди?

- Ҳимояда Ашурматов – Магометов жуфтлиги яхши ўйин кўрсатди. Бахтиёр ёш бўлгани учун кўп вазиятларда чаққон ҳаракат қила олди. Қолаверса Нўъмон Ҳасанов, Мурод Алиев, Миржалол Қосимов, Игорь Шквиринни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. 

- Меҳмонларданчи?

- Шубҳасиз Георгий Деметрадзени айтаман. Ўз вақтида “Динамо” (Киев)да ҳам ўйнаган экан. Ўйин давомида жамоадошларига нисбатан фаоллик кўрсатди. 

- “Пахтакор” фахрийлар жамоаси бошқа кунлари ҳам йиғилиб, машғулот ўтказиб турадими ёки...

- Таркибимиздаги собиқ футболчиларнинг кўпчилигини мавсум давомида иши кўп бўлади. Шу боис асосан ўйин кунлари йиғиламиз. Лекин ҳар биримиз ўз шароитимиздан келиб чиқиб, фахрийлар учрашувида қатнашиб келмоқдамиз. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика