UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Анвар Рашидов бу йилги энг кучли уч дарвозабонни аниқлади Янгиликлар

Анвар Рашидов бу йилги энг кучли уч дарвозабонни аниқлади

Таниқли мураббий Анвар Рашидов мамлакатимизда биринчилардан бўлиб дарвозабонлар мураббийи сифатида иш бошлаган.

Кўплаб мавсумлардан буён "Пахтакор"да посбонлар билан ишлаб келаётган Рашидов ўз вақтида миллий терма жамоамизда ҳам фаолият юритган.

Юртимизда футбол мавсуми пёонига етган пайт. Эндиликда ортда қолган чемпионат сарҳисобларини сизларга етказиб бермоқдамиз.

Ортда қолаётган йилда Анвар Рашидовга қайси голкиперларнинг ҳаракатлари маъқул келганини билиш мақсадида у кишига мурожаат қилдик.

- Бу борада биринчи ўринга шогирдим Александр Лобановни қўяман. Яна ўйламанг, "Пахтакор" посбонини юқори ўринга қўйди деб. Бу бежиз эмас албатта. Чунки Лобанов охирги йилларда катта ўсишга эришди. Ўзига бўлган ишончи ортди.

- Кейинги ўринга эса шубҳасиз Элдорбек Суюновни қўяман. "Насаф"нинг иқтидорли дарвозабони, бу йил ишончли ҳаракатлари эвазига ҳатто миллий терма жамоамиз мураббийлар штабининг назарига ҳам тушди. Суюновда реакция кучли, жойни тўғри танлай олади. Шунингдек тўпга чиқишда ҳам аққли қарорга келади.

- 3-ўринни Маъмур Икромовга бераман. "Металлург"нинг биринчи рақамли дарвозабони бу йилги мавсумда ҳам чакки кўринмади.


Жаҳонгир Мирзо ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика