UZ

Сўнгги янгиликлар

22:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари БАА ва Эрон ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  10 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон 2:3  30 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Марказий Осиё дербисида Ўзбекистон камбэк қайд этди ва гуруҳда пешқадамга айланди  496 20:05"Ювентус" ярим ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр  1 19:33ЖЧ-2026 саралаши. КХДР ва Қатар муроса кўчасини танлашди  60 19:28ЖЧ-2026 саралаши. 70 дақиқадан кўпроқ вақт камчиликда ўйнаган Саудия Арабистони ғалабага эришди   3 19:05ЖЧ-2026 саралаши. Австралия яна юта олмади  8 18:31Футзал. Таиланд терма жамоаси Бухорога етиб келди  0 17:52Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ФИФА Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади  5 17:35ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон: Асосий таркибимиз маълум  55 17:23Долен Омурзаков номидаги стадион Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувини қабул қилишга тайёр  2 17:05Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи  0 16:52Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон учрашувига мезбонлик қилаётган Бишкек шаҳрида тартибни 3 минг полициячи назорат қилмоқда  5 15:56Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон учрашувини кимлар шарҳлайди?  18 15:35⚡️Мундиаль юлдузлари дастхати туширилган тўпларни ютиб олинг!  0

Анвар Ўринов: “Ҳоким кубоги” — футболчиларни кўрикдан ўтказиш учун қулай турнир" Янгиликлар

Анвар Ўринов: “Ҳоким кубоги” — футболчиларни кўрикдан ўтказиш учун қулай турнир"

Қашқадарё вилоятида ҳар йили мунтазам ўтказилиб келинаётган “Ҳоким кубоги” мусобақаси ўзининг қизғин палласига кириб улгурди. Ушбу мусобақани ўтказишда Қашқадарё футбол федерациясининг ўрни беқиёс.
“Ҳоким кубоги” мусобақасининг иккинчи тур ўйинлари якунлангандан сўнг Қашқадарё футбол федерацияси Мусобақаларни ўтказиш бўлими бошлиғи Анвар ака Ўриновни суҳбатга тортдик.

— Қашқадарё вилоятида ўтказиладиган “Ҳоким кубоги” ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган. Асосан, Олий лига жамоалари ўринбосарлари ҳамда Биринчи лига жамоалари иштирокида ўтадиган турнирда келажакда ўз футболчиларини юқори лигаларга етказиб беришни истаган иккинчи лига жамоалари ҳам қатнашмоқда.

— Иккинчи лиганинг етакчи жамоалари нима сабабдан иштирок этишмаяпти? Улар ушбу турнирга таклиф қилинмаганми?


— Айтиб ўтганимдек, бу турнирга асосан Олий лига ўринбосарлари ҳамда Биринчи лига жамоалари иштирок этиши кўзда тутилган. Лекин шундай бўлса-да, иккинчи лига жамоаларига ҳам турнир ҳақида хабар берилган. Қарши Олимпия заҳиралари коллежининг “Олимпия” жамоаси ҳар бир мусобақада муносиб иштироки билан ажралиб туради. Шунингдек, “Бинокор” жамоаси ҳам ажойиб ўйинлари билан муҳлисларда илиқ таассурот қолдирмоқда.

— Нега гуруҳларга жамоалар тенг тақсимланмаган. Яна битта жамоа қўшиб бештадан икки гуруҳга бўлиш ёки 9 та жамоани учта гуруҳга бўлиш мумкин эди-ку?


— Мусобақадан олдинги қуръа ташлаш маросимигача бизга “Сурхон” жамоаси вакиллари турнирга иштирок этамиз, деб ваъда беришганди. Чунки, “Сурхон” “Ҳоким кубоги”нинг доимий иштирокчиси ҳисобланади. Биз уларнинг илтимосига кўра, хатто Сурхондарё вилояти вакилини қуръага ҳам киритдик. Дастлабки тур ўйинлари бошланиш арафасида эса улар қатнаша олишмаслигини маълум қилишди. Шундай қилиб “А” гуруҳида битта жамоа кам бўлиб қолди.

— Турнирни “ҳар йили ўтказилиб келинадиган анъанавий мусобақа”, деб атадингиз. Йиллар давомида “Ҳоким кубоги” воҳа футболига қандай ижобий натижалар бериб келмоқда?


— Ушбу турнир Қашқадарё футболига кўп томонлама ўсиш имконини беради. Биринчидан, Республика доирасида Қашқадарё вилояти шарафини ҳимоя қиладиган Олий лига ўринбосарлари ва Биринчи лига жамоаларида тўп сураётган футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини барқарор сақлаб туришга хизмат қилади. Иккинчидан, юқори лига жамоалари мураббийлари ўзаро футболчиларни кўздан кечириш, шунингдек иккинчи лига жамоалари футболчиларини синаб олиш имкониятига эга бўлишади. Учинчидан, “Ҳоким кубоги” воҳа футбол жамоалари ўртасидаги рақобатни шакллантиради. Тўртинчидан, турнир вилоятимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб этади. Бешинчидан, ушбу мусобақа футболчи ва мураббийларда тажриба алмашиш имкониятини яратиб беради.

— Ғолиб жамоаларга моддий рағбатлар ҳам жорий қилинганми?


— Турнир якунида мусобақанинг энг яхшилари ҳамда ғолиб жамоалар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишади.

Олим ТОЛИПОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика