UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  0 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  7 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   5 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  10 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0

Анвар Бердиев: "Плей-оффда ким рақиб бўлишидан қатъий назар ўйнашимиз керак" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Плей-оффда ким рақиб бўлишидан қатъий назар ўйнашимиз керак"

Про-лиганинг 28-тури доирасида "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан кейин "Шўртан" бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Курашувчан ўйин бўлди. Чунки иккала жамоа ҳам плей-офф вазифасини бажариб бўлганди. Дурангни адолатли натижа деб ўйлайман. "Қўқон-1912" жамоасига 4 декабрь кунги ўйинда омад тилайман.

- Плей-оффда қайси рақиб тушишини истайсиз?

- Ким билан бўлишидан қатъий назар, ўйнашимиз керак. Чунки Суперлигада оддий жамоанинг ўзи йўқ. Лекин Про-лигадаги жамоаларнинг имконияти баландроқ, чунки улар ўз майдонларида ўйинларни қабул қилишади. Шу сабабли жамоалар ҳаракат қилиб, ўз вазифасини бажарса бўлади.

- Йил бошида нималарни кутгандингиз, нималар ўхшади-ю, нималар амалга ошмади?

- Йигитларнинг кичик вазиятларда эътиборни йўқотгани учун кўп ўйинларда мағлубиятга учрадик. Энди бу устида кўпроқ ишлашимиз керак. Про-лигада ўткинчи ўйиннинг ўзи йўқ, ҳар бир баҳс қийин ўтди. Икки йилдан бери плей-офф баҳсларида иштирок этяпмиз. Йилдаги барча ҳаракатларимизни айнан шу ўйин кўрсатиб беради.

- Бу йил Қашқадарё учун омадли бўлди. Суперлига ва Про-лигада Қашқадарё вилояти вакиллари пешқадамлик қилишди. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Бу мавсум Қашқадарё клублари учун зўр ўтди. "Насаф" ва "Машъал"ни табриклайман. Бизда ҳам имконият бор. Озгина имконият учун ҳам курашамиз. Агарда Суперлигага чиқсак, Қашқадарё футболи учун катта ютуқ бўлади. Чунки бу ерда футболга эътибор катта, мухлислар ҳам жамоаларни қўллаб-қувватлайди. Мухлислар "Насаф"ни, "Машъал"ни яхши кўришади. "Шўртан"ни ҳам эски мухлисларимиз ҳам қўллаб-қувватламоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика