UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  0 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  2 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  14 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  22 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  6 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  4 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  29 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  2 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  9 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5

Анвар Бердиев: "Кераксиз вазиятларда очко йўқотганимиз бизга панд берди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Кераксиз вазиятларда очко йўқотганимиз бизга панд берди"

А ПРО-Лига 27-туридан ўрин олган “Истиқлол” – “Оқ-тепа” (5:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Бердиев сайтмизга интервью берди.

- Анвар ака, 27-тур учрашувлари якунига кўра, “Истиқлол” жамоаси А ПРО-Лигада 2-ўринни қўлга киритиши аниқ бўлиб улгурди. Ушбу натижа билан табриклаймиз...
- Авваламбор, табрик учун раҳмат! Жорий мавсум биз учун оғир ўтди. Бизни охирги турда “Шўртан”га қарши қийин учрашув кутиб турибди. Очиғи бугун “Хоразм” ўз майдонида “Шўртан”ни мағлуб этганини сиздан эшитдим. А ПРО-Лигада иккинчи ўрин ёмон натижа эмас. Ҳаммага маълум А ПРО-Лигада кучли жамоалар жам бўлган.

Ушбу натижа билан жамоамизнинг барча аъзолари ва мухлисларимизни табриклайман. Шунингдек жамоамизни мунтазам равишда қўллаб-қувватлаб келаётган хомийимизга, жамоамиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

Мавсум аввалида жамоамизга А ПРО-Лигада ғолиб чиқиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган эди. Афсуски, бу вазифани уддалай олмадик. Ўша иккинчи давра бошида “Оқ-тепа”га ўз майдонимизда мағлуб бўлганимиз, шунингдек уй учрашувимизда “Машъал” жамоасига ютқазганимиз бизга якунда 1-ўринни олишимизга тўсқинлик қилди. Кераксиз вазиятларда очко йўқотганлигимиз бизга панд берди.

Яна бир бор жамоамиз раҳбарияти ва хомийларимизга, жамоамиз мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман, – дейди Анвар Бердиев.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика