UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  2 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  2 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  15 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  21 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  34 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  10

Анвар Бердиев: "Дерби"лар ҳамиша муросасиз руҳда ўтган" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Дерби"лар ҳамиша муросасиз руҳда ўтган"

ПРО-Лига 11-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Турон" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Анвар ака, бугунги ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз..
- Авваломбор, барчага ассалому алайкум. Ўйинни ўзларинг кўриб гувоҳи бўлдинглар, ҳақиқатдан ҳам "дерби" мақомига мос беллашув бўлди. "Дерби"лар ҳамиша қийин бўлган, айниқса водий жамоалари ўртасидаги ўйинлар муросасиз руҳда кечган. Биз ҳозир бир очко олдикми, ёки икки очко йўқотдикми, бир нарса дейиш қийин. Лекин жамоамиз футболчиларига раҳмат айтаман, йигитлар охиригача борларини бериб курашишди. Навбатдаги ўйинларга ҳозирданоқ тайёргарликни бошлаймиз.

- Рақиб жамоа томонидан бугунги ўйинда 14 кишига қарши ўйнадик деган фикрлар айтиб ўтилди. Бунга муносабатингиз қандай?
- Энди билмадим, агар "Турон" 14 кишига қарши ўйнаган бўлса, майдондаги уч ҳакам ҳам бизни либосда бўлиши керак эдику. Кўрдинглар, қанча вазиятларда бизнинг футболчилар карточкалар билан жазоланишди. Аслида бу ҳақида гапирмоқчи эмасман, ҳакамларни ишини назорат қиладиган қўмита бор. Бугунги ўйин учун ҳакамларга эътирозим йўқ.

- Сизнинг фикрингизча, ҳакамлар ўйин тизгинини назоратдан чиқариб юбормадими?
- Энди ҳакам ҳам барчамиз қатори оддий инсон. Кўраяпсиз, оддий вазиятларда футболчилар ҳам хатоликларга йўл қўйишмоқда. Бугунги ўйинда майдоннинг ҳар бир қаричи учун жиддий кураш кечди, бундан беллашувда ҳакамлик қилиш осон эмас. Такрор айтаман, ҳакамлар қўмитасини назорат қиладиган алоҳида қўмита бор.

- Жамоага янги келиб қўшилган футболчилар қачон ўйинларга қўшилиб кетиши мумкин?
- Таркибимизга янги жалб этилган футболчиларни аста-секин ўйинларга тайёрлаб бораяпмиз. Кўпроқ ҳужум чизиғи вакилларини жалб этганмиз, биттасини тушириб, биттасини майдондан олаяпмиз. Баъзи футболчиларга вақт етмай қоляпти. Тез орада янги қўшилган футболчилар ҳам ўйинларимизга тўлиқ қўшилиб кетишади" - дейди "Истиқлол" бош мураббийи.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика