UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  1 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  7 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

Анвар Бердиев: "Бор футболчилар билан мавсумни давом эттирамиз" ёхуд "Истиқлол" жамоаси қайтадан тикланмоқда Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Бор футболчилар билан мавсумни давом эттирамиз" ёхуд "Истиқлол" жамоаси қайтадан тикланмоқда

Эшитишимизга қараганда яқинда фаолияти тугатилган Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси Про лигадаги иштирокини давом эттиришга яқин турибди.

Барчасига ойдинлик киритиш мақсадида жамоа мураббийи Анвар Бердиевга юзландик.

"Ҳа, клуб тикланмоқда. Кўп футболчилар кетишди. Қолганлар билан ўйнаймиз. "Истиқлол"ни тикланиши ҳақидаги хабар қувонтирди. Мавсумни жамоада қолган футболчилар билан давом эттирамиз. Бошқа иложимиз йўқ.

Бугун барчаси ҳал бўлди. Эндиликда уй ўйинларини "Истиқлол" стадионида ўтказамиз. Бугун жамоа билан йиғилишни бошладик. Лекин, кетиб қолганлар яхши бўлмади. Етти нафар асосий таркиб футболчиларимиз тарк этишди. Энди қолганлар ва ёш футболчиларимиз билан ўйнашимизга тўғри келади. Ҳомийлик? Ўзимизнинг клубнинг ҳомийлари молиялаштиришда давом этадиган бўлишди. Клубни тиклангани руҳий жиҳатдан мотивация бериши тайин. Лекин, бизга бўлажак ўйинларда осон бўлмайди. Етакчи футболчиларимизсиз қийин бўлади.

Мураббийлар штабида менга дарвозабонлар мураббийи Баҳодир ака Шамшиддинов ёрдам берадилар. Биласиз, Сергей Лебедов "Нефтчи" жамоасига қайтди. Шунинг учун жамоани мен ва Баҳодир ака ўйинларга тайёрлаймиз. Фурсатдан фойдаланиб вилоят ҳокимимизга ва ҳомийларимизга миннтадорчилик билдириб қоламан",- дейди Анвар Бердиев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика