UZ

Сўнгги янгиликлар

12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  0 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  3 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  8 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  4 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0

Антонио Конте операция қилинади Янгиликлар

Антонио Конте операция қилинади

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте қаттиқ оғриқлар туфайли жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказади.

Жамоа устози Премьер-лиганинг бир нечта ўйинини ўтказиб юборади. Бугун эрта тонгда Конте қорин қисмида қаттиқ оғриқ сезган. Натижада у операция қилиниб, ўт пуфаги олиб ташланадиган бўлди. Шу туфайли италиялик мутахассис бир неча ҳафта жамоага устозлик қила олмайди. Унинг ёрдамчиси Кристиан Стеллини "шпорлар"ни якшанба куни "Манчестер Сити"га қарши ўйинда бошлаб тушади.

Клуб расмий баёнот билан чиқиб мураббийга соғлиқ тилади. Ўт пуфагининг яллиғланиши туфайли унинг олиб ташланишидан кейин тикланиш жараёни бир ой вақтни талаб қилади. 

Конте иложи борича тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қилади. Бироқ у 14 февраль куни Чемпионлар Лигаси 1/16 финал босқичининг биринчи учрашувида "Милан"га қарши кечадиган сафардаги баҳсни ўтказиб юборади. 

"Тоттенхэм" "Сан Сиро"га сафар қилишдан аввал "Лестер"ни синовдан ўтказади. Шундан кейин эса жамоани "Вест Хэм" ва "Челси"га қарши учрашувлар кутиб турибди.

Клуб яқин орада Контенинг операциядан кейинги аҳволи ва Стеллинининг унинг вазифасини вақтинча бажариб туриши борасида расмий маълумот беради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика