

"Ушбу ўйинда гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилиб, Норвегияга қарши хотиржам ўйнамоқчимиз. Сўнгги ўйинда 4-3-3 схемасини қўллаб кўрдим, лекин биз бошқа тактикалар бўйича ҳам ўйнай оламиз. Жамоамиз кучайган, лекин Озарбойжон ҳам яхши жамоа. Ушбу ўйин биз учун муҳим", - дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.



