Антонио Конте иштирокидаги матбуот анжумани
14 июл 2016 23:03
Янгиликлар
Антонио Конте иштирокидаги матбуот анжумани
- Янги мавсумни "Челси" бошқарувида бошлашимдан ниҳоятда хурсандман. Бу мени фаолиятимдаги янги саҳифа, ҳаётимдаги янги саргузашт бўлади. Шахсий ҳаётимда ҳам янги вароқ очилмоқда. Англиядек ажойиб мамлакатда иш бошлаётганимдан мамнунман. Англия премьер лигасида кучимни синаб кўришим қизиқ бўлади. АПЛ дунёнинг энг қийин чемпионати ҳисобланади. Бу ерда 6-7 жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.
"Челси" ажойиб жамоа ва мен бу жамоанинг бош мураббийи бўлганимдан фахрланаман.
Жон Терри? Терри албатта жамоа сардори бўлиб қолади. Терри "Челси"нинг ҳақиқий сардори, етакчиси ва масъулиятни тўлиқ ҳис этадиган футболчи. Терри билан суҳбатлашиш менга ёқади. Чунки Жон "Челси"да ўйнаш қандай шараф эканлигини яхши билади. Мен учун Терри жуда муҳим футболчи.
Барча футболчилар мен машғулотларни диққат билан кузатишимни ва шунга қараб асосий таркибни аниқлашимни билишади. Терри майдонга тушса-тушмаса жамоа сардори бўлиб қолаверади. Ким майдонга тушишга лойиқ ва муносиб бўлса ўша бошланғич таркибда ўйинни бошлайди.
Терри нафақат клуб ёки жамоа учун, балки мухлисларимиз учун ҳам қадрли ва муҳим футболчи.
Терри шартномасини узайтирди. Бу қарорга клуб ва мен ўзаро ҳамжиҳатликда қарор қабул қилдик. Терри шартномани узайтиргач янада бахтли эканлигини кўрдим.
Ўтган йилги муваффақиятсизликлардан сўнг кўпчилик еврокубокларга, хусусан ЕЧЛга қайтишни жуда истайди.
Катта босим менга тўсиқ бўлолмайди. Менда туғма бу каби босимларга дош бериш салоҳияти мавжуд. Қачонки сен "Челси" каби катта жамоаларни бошқарсанг, бу каби босимлар вужудга келиши оддий, табиий ҳолат.
"Челси" билан фақат совринларни қўлга киритишинг, ғалабаларга эришишинг зарур. Бу эса менга ёқади.
Бу давр мени фаолиятимдаги энг қийиними?
Билмадим, бир нарса дейиш қийин.
Мен "Ювентус"га келганимда жамоа охирги икки мавсумни А Серияда 7-ўринда якунлаганди. Келишим билан ишни тўғри йўлга қўйиб, ажойиб жамоани шакллантиргандик. Дастлабки мавсумдаёқ "Юве" билан чемпионликни қўлга киритганман ва қолган йиллари ҳам мавсумни чўққида якунлаш насиб этган.
Италия терма жамоасидаги фаолиятим орқали эса янада каттароқ тажриба тўпладим. Терма жамоа миқиёсида ишлаш қийин, доимо юқори босим остида қоласан. Чунки сен бутун бир мамлакатнинг бош жамоасини бошқарасан ва барча масъулият сени бўйнингда бўлади. Мухлислар, ОАВ ходимлари, барча-барчани диққат-эътибори сенга қаратилади ва нима иш қилаётгани ҳаммага бирдек қизиқ бўлади.
Қўл остимдаги футболчилар билан мавсум якунига келиб ўзимиз хоҳлаган ўринда чемпионатни якунлашимизга кўзим етади. Мен бунга ишонаман.
Ҳар бир мураббийнинг ўзининг ўйин фалсафаси, тактика ва ғоялари бўлади. Мен ўзимнинг ғояларимни футболчиларга сингдиришга, улардан нимани хоҳлаётганимни тушунтиришга ҳаракат қиламан. Биз кўплаб жиҳатлар, тактикалар устида ишлашимиз керак. Шунингдек, бизга руҳий тайёргарлик ҳам лозим. Чунки бу нарса бизга қарши тўп тепадиган рақибга ортиқча муаммолар туғдириши керак бўлади.
Мураббий учун яна бир муҳим томони шундаки, футболчилар сени тўлиқ тушуниши, ҳурмат қилмоғи даркор. Футболчилар учун муҳим жиҳатлардан бири бу - курашувчанлик, чиройли ва сифатли футбол намойиш этиш ва футболга бўлган муҳаббатингни ўз суюклиларинга кўрсата олишинг керак. Бу жуда зарур. Футболчи ўз мухлислари учун жой куйдириб ўйнаши зарур.
Фикрлар