UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  0 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  2 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  5 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  6 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  23 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  17

Антонио Конте: “Ҳозир “Барселона” эмас, Премьер-лига ҳақида ўйлашимиз керак” Янгиликлар

Антонио Конте: “Ҳозир “Барселона” эмас, Премьер-лига ҳақида ўйлашимиз керак”

“Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте футболчиларни “Барселона” эмас, аксинча, ички чемпионат ҳақида ўйлашга чақирди.

Қуръа натижасига кўра, “Челси” клуби ЕЧЛ 1/8 финалида “Барселона”га қарши баҳс олиб боради. Лондонликлар бош мураббийи Антонио Конте шогирдларини ҳозир бу ўйин ҳақида ўйламасликка, бор эътиборни чемпионат ўйинларига қаратиш лозимлигини айтди. 

“Қуръага муносабатимиз ижобий бўлиши керак. Бу босқичда ҳар қандай рақиб билан ҳам ўйнашга тайёр бўлиш лозим. Ҳали “Барселона” ҳақида ўйлаш учун фурсат етади. Лекин айни пайтда бунинг мавриди эмас. Бу нарса зарарга ишлаб қолиши ҳеч гап эмас”, — деди Конте.

Маълумот учун, АПЛнинг 16-туридан сўнг Антонио Конте жамоаси 32 очко билан Премьер-лига турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Италиялик мутахассис ўз интервьюларининг бирида жамоаси чемпионлик учун курашдан чиққанлигини ҳам тан олган эди. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика