Антони Роналду билан қандай муносабатда эканлигини айтди
02 окт 2022 13:14
Янгиликлар
Антони Роналду билан қандай муносабатда эканлигини айтди
"Манчестер Юнайтед"нинг янги футболчиси Антони жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен Роналду билан бир жамоада ўйнаётганимдан хурсандман, бу ҳақда унинг ўзига айтганман. Биз дўстона мулоқот қиламиз. Криштиану менга ишонч бағишлайди. Гўёки бир-биримизни жуда узоқ вақтдан бери билгандек таассуротдаман.
Роналду ажойиб мавқеига эга, у ёшларга ўрнак бўла олади. Криштиану жамоамизмнинг бир қисми эканлигидан жуда хурсандман. Мен атиги 22 ёшдаман, шунинг учун мен ундан кўп нарсани ўрганишим мумкин", - деди бразилиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 37 ёшли португалиялик ҳужумчи 6 та ўйин ўтказиб, ҳали гол ура олмади.
Фикрлар