

"beIN Sports" хабарига кўра, Австралияга қарши учрашувда майдонга тушмаган Франция термаси футболчилари "Спартак"нинг 19 ёшгача бўлган жамоасига қарши учрашувда қатнашади. Ўйин бугун тунда бўлиб ўтади.
Австралияга қарши баҳсда Франциянинг 9 юлдуз футболчилари: Стив Манданда ва Альфонс Ареола, ҳимоячилар Одил Рами, Преснел Кимпембе, Бенжамен Менди ва Жибриль Сидибе, ярим ҳимоячилар Стивен Н'Зонзи, Тома Лемар ва Флорьян Товен майдонга тушмаганди.
ЖЧнинг 2-турида Франция 21 июнь куни Перуга қарши баҳс олиб боради.



