

Мбаппе Лига 1 доирасидаги "Монпелье"га қарши ўйиндаги ҳаракатларидан кейин жамоадошлари билан келишмовчиликда ва ҳаддан ташқари худбинликда айбланганди.
"Албатта, Мбаппе бу мавсумда ҳали ўзининг юқори даражасига эриша олгани йўқ, лекин у ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлаши шарт эмас. Мураббий Месси, Неймар ва Мбаппени жипслаштиришнинг йўлини топиши керак.
ПСЖ учун можаролар ва бошқа шунга ўхшаш вазиятлар нормал ҳолат. Жамоа 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди, лекин ҳамма Мбаппенинг ножўя ишлари ҳақида гапирмоқда. Ўтган йили шундай ҳолат Неймар билан содир бўлганди. ПСЖдек жамоадек бундай воқеалар содир бўлиши табиий", - деди Анри.


