UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  4 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  4 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  3 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида Янгиликлар

"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида

ФИФА ҳаками Ильгиз Танташев "Финт Тураева" подкастида Олимпия ўйинларида Тьерри Анри билан боғлиқ ҳодиса тўғрисида сўзлаб берди.

- Франция - Гвинея учрашувининг биринчи бўлими охирида гвинеяликлар гол урди. Ёрдамчи ҳакам байроқчани кўтармади, мен голни ҳисобладим, аммо эҳтимолий офсайдни кўриб чиқишни бошладик. ВАР вазиятни бир дақиқа текширди, икки дақиқа текширди... Франция олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тьерри Анри бу пайтда майдон четида дарғазаб бўлиб, ўзини йўқотиб қўяёзди ва захира ҳакамига "ёпишиб олди": "Бу нимаси? Нега вазиятни кўриб чиқиш бунча узоқ чўзиляпти?!"

Гап шундаки, Олимпия ўйинларида ярим автоматик офсайдни аниқлаш тизими қўлланилган эди. Қулоқчинларда офсайд бор-йўқлиги дарҳол эшитилади. Аммо бу тизим ҳам мукаммал эмасди, яъни бу қурилма аниқлай олмайдиган ҳолатлар мавжуд эди. Бизнинг ўйинимизда ҳам шундай ҳолат юз берган эди: гол урган ўйинчи тўп узатилган пайтда офсайдда эди, у бироз орқага, ўйинчилар жамулжам бўлган нуқтага қайтиб, яна олдинга югурди. Тизим буни аниқлай олмади ва биз офсайд чизиқларини қўлда чизишга мажбур бўлдик. 

Шу пайт ВАР хонасидаги оператор аллақандай тугмани босди-ю, ҳамма нарса ғойиб бўлди! Бутун тизим ўчиб қолди. Биз майдонда кутиб турибмиз. Анри чизиқ ёнида бақир-чақир қиляпти, жамоа сардори Ляказетт яқинлашиб, бир нималар деяпти. Ҳеч ким ҳеч нарсани тушунмаяпти, нега ўйин қайта бошланмаяпти, деб сўрашяпти.

Охир-оқибат менга офсайд бўлганини ва голни бекор қилиш кераклигини айтишди. Буларнинг барчасига уч дақиқача вақт кетди. Ўйиндан кейин ҳакамлик бўйича раҳбаримиз буни "Дисастер" ("Фожиа") деб атади.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - ОКМК ўйинида (0:2) ВАР меҳмонлар томонидан урилган голни 13 дақиқа давомида текширганди.

Ильгиз Танташев иштирокидаги "Финт Тураева" подкастининг тўлиқ версиясини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин (рус тилида):


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика