Англияга қарши ўйин олдидан Неймарнинг Бразилия сафидаги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Tolibjon Qosimov
14 ноя 2017, 21:51
Бугун тунда икки гиганд жамоа Англия ва Бразилия терма жамоалари ўртоқлик ўйинида ўзаро беллашадилар.

Тошкент вақти билан 01:00да бошланадиган ва "Уэмбли" мезбонлик қиладиган ўйиндан олдин бразилияликлар машғулот ўтказишди. Аслида, Бразилия терма жамоаси машғулотидан фотогалереяни эътиборингизга ҳавола этмоқчи эдик. Аммо, шу мақсадда "GettyImages"дан қидирганимизда футбол сеҳргарлари юртининг машғулотидан жойланган расмларнинг деярли барчаси Неймар акс этган кадрлар бўлиб чиқди. Фақатгина учта кадрда ПСЖ ҳужумчиси йўқ. Шунинг учун бу галереяни Неймарга бағишлаб қўя қолдик. Ҳамма ҳам 222 миллион евролик ўйинчи бўлсин экан :)

Неймар машғулотга киришди.

Неймар машғулотда фаоллашди.

Ия, бу кадрда Неймар қани? )

Энг қиммат футболчи ёлғиз.

Фақат Неймарни расмга олишаётгани ўйинчилардан кимгадир ёқмади ва у ҳужумчини тепиб қўя қолди. )

222 миллион евро мағрур кетмоқда...


GettyImages суратлари ёрдамида тайёрланди

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia