Англия терма жамоаси машғулотида бегона "футболчи" (видео)
20 май 2016 15:14
Янгиликлар
Англия терма жамоаси машғулотида бегона "футболчи" (видео)
Англия терма жамоаси кеча Фрацнияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатига тайёргарликни бошлади ва миллий жамоа футболчилари иштирокида биринчи машғулот бўлиб ўтди.
"Сент-Жорж Парк"да ташкил этилган илк йиғинда ғалати воқеа содир бўлди. Кутилмаганда бир йигитча Англия терма жамоаси либосида машғулотга қўшилди ва Жо Харт бу ҳақда огоҳлантирмагунича у футболчилар билан бир неча сония бирга турди. Миллий жамоа ходими "футболчи"га майдонни тарк этишни маслаҳат берди ва кейинроқ хавфсизлик хизмати ходимлари уни майдондан олиб чиқиб кетишди.

TAS-IX эмас
2 йил аввал Англия терма жамоаси Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионатига учиб кетишга тараддуд кўраётганда британиялик комик Саймон Бродкин футболчилар каби кийимда улар орасига қўшилиб олишга ҳаракат қилган эди, аммо хавфсизлик ходимлари уни учиш майдончасидан олиб чиқиб кетишган.

championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар