UZ

Сўнгги янгиликлар

00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2

Англия. «Лестер» 10 киши бўлиб мағлубиятдан қутулиб қолди, «Мидлсбро»дан йирик ғалаба Янгиликлар

Англия. «Лестер» 10 киши бўлиб мағлубиятдан қутулиб қолди, «Мидлсбро»дан йирик ғалаба

АПЛ 17-турида «Лестер» камчиликда «Сток Сити» билан дуранг ўйнади (2:2), «Мидлсбро» ўз уйида «Суонси»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (3:0).
"Вест Хэм" ўз уйида "Халл Сити"ни мағлуб этди. Ўйиндаги ягона гол Марк Нобл томонидан пенальтидан урилди - 1:0. "Мидлсбро" ўз мухлислари қаршисида йирик ғалабани тантана қилди. Альваро Негредо биринчи бўлимда дублга эришди. Танаффусдан сўнг Де Рон якуний натижани ўрнатди - 3:0.

"Сток Сити" - "Лестер" учрашуви ҳақиқий триллерга айланди. Баҳснинг 28-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Жейми Варди майдондан четлатилди. Шундан кейин мезбонлар Боян Кркич ва Жо Алленнинг голлари эвазига олдинга ўтиб олишди. Баҳс тугашига 15 дақиқа қолганида "Лестер" 0:2 ҳисобида ортда бораётганди. Бироқ Ульоа ва Амарти томонидан урилган голлар эвазига камчиликда бўлишига қарамай мағлубиятдан қутулиб қолди - 2:2.

"Сандерленд" ўз майдонида "Уотфорд"дан устун келди. Мезбонларга ғалаба келтирган голни ҳимоячи Патрик ван Анхолт урди - 1:0. 


Англия чемпионати

17-тур

Вест Хэм – Халл 1:0
Гол:
1:0 – 76, пенальти Нобл.
Вест Хэм – Рэндолф, Рид, Огбонна, Крессуэлл, Антонио, Обианг (Фернандеш, 46), Куяте, Лансини (Айю, 46), Нобл, Пайет, Кэрролл.
Халл –   Маршалл, Доусон, Дэвис, Робертсон, Магуайр, Клукас, Аль-Мухаммади, Снодграсс, Ливермор (Хенриксен, 69), Хаддлстоун (Боуэн, 86), Мбокани (Диоманде, 70).
Огоҳлантиришлар: Ливермор (32), Обианг (36), Нобл (60), Доусон (74), Хенриксен (84).


Мидлсбро – Суонси 3:0
Голлар:
1:0 – 18 Негредо, 2:0 – 29, пенальти Негредо, 3:0 – 58 де Рон.
Мидлсбро – Вальдес, Чемберс, Фабио (Траоре, 87), Барраган, Гибсон, де Рон, Клейтон, Рамирес (Френд, 62), Форшоу, Фишер (Даунинг, 12), Негредо.
Суонси –   Фабианьски, Моусон, Тэйлор, Ранхель, Амат, Сигурдссон, Бриттон (Фер, 70), Раутледж (Монтеро, 77), Фултон, Барроу (Бастон, 59), Льоренте.
Огоҳлантиришлар: Негредо (90).


Сток Сити – Лестер 2:2
Голлар:
1:0 – 39, пенальти Кркич, 2:0 – 45 Аллен, 2:1 – 74 Ульоа, 2:2 – 88 Амарти.
Сток Сити – Грант, Шоукросс, Питерс, Джонсон, Мартинс Инди, Имбула, Уэлан (Собхи, 90), Аллен, Кркич (Адам, 83), Уолтерс, Диуф.
Лестер –   Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Хут, Кинг, Амарти, Олбрайтон (Грэй, 72), Марез (Муса, 80), Слимани (Ульоа, 72), Варди.
Огоҳлантиришлар: Симпсон (38), Слимани (43), Кинг (43), Фукс (45), Олбрайтон (45), Джонсон (48), Хут (48), Питерс (67).
Четлатиш: Варди (28).


Сандерленд – Уотфорд 1:0
Гол:
1:0 – 49 ван Анхолт.
Сандерленд – Пикфорд, Денайер, Коне, ван Анхолт, Джилободжи, Янузай (О′Ши, 80), Ндонг, Лав (Ларссон, 88), Борини, Аничебе, Дефо.
Уотфорд –   Гомес, Предль (Кабаселе, 31), Бритос, Холебас, Кабуль (Янмат, 78), Бехрами, Амрабат, Капу, Суньига (Саксесс, 56), Дини, Игало.
Огоҳлантиришлар: Янузай (36), Бехрами (45), Кабуль (75).


Сайтимизнинг Instagram даги саҳифаси - instagram.com/championat.asia

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика