UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  3 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  11 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  11 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  39 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0

Англия клуби Дембелега "ёғли" таклиф билан чиқмоқда Янгиликлар

Англия клуби Дембелега "ёғли" таклиф билан чиқмоқда

Франциялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Усмон Дембеле "Барселона"ни тарк этиши мумкин.

24 ёшли вингер каталонияликларнинг янги шартнома бўйича таклифини ҳали қабул қилгани йўқ.

"Барса" футболчига ҳозирги молиявий имкониятлар доирасидаги энг жозибадор таклифни билдирган, бироқ Усмон ва унинг агенти буни етарлича деб ҳисобламайди.

Манбанинг хабарига кўра, айни дамда Усмон учун "Ньюкасл" фаворит ҳисобланади. Клуб француз ўйинчисига йилига 15 миллион евро маош, яна 15 миллион евро шартнома имзолагани учун бонуси ҳамда агентга яхшигина комиссия суммаси таклиф қилмоқда. Футболчига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар мураббийи Хави шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар бўлган футболчини ўзида сақлаб қолиш истаги кучли, бироқ "Барселона"нинг барча уринишларига қарамай, Дембеле агентининг маслаҳатига кўра, жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда.

"Барселона" 2017 йилнинг ёзида Дембелени Дортмунднинг "Боруссия"сидан 105 миллион евро эвазига сотиб олди. 

Дембеле ушбу мавсумда Евро-2020'да олган жароҳати туфайли "кўк-анорранглилар" сафида атиги 2 та ўйин ўтказди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика