UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10

Англия. 30-тур. Лондон дербисида "Арсенал" ғолиб бўлди Янгиликлар

Англия. 30-тур. Лондон дербисида "Арсенал" ғолиб бўлди

Англия чемпионатининг 30-турида "Тоттенхэм" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилди.
Ушбу саҳифада ўйин бошлангач мана шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.

Учрашув бошланди. 2-дақиқада Томаш Росицки ҳисобни очди - 0:1.

16-дақиқада Окслейд-Чемберлен майдон марказида дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо жарима майдони ичида тўпни Льориснинг устидан тушришда ноаниқ ҳаракат қилди. Кейинги дақиқада Жиру дарвозабон яккама якка вазиятга чиқиб борди, Льорис жарима майдонини ташлаб чиқиб боши билан тўпни қайтарди.

25-дақиқада Адебайор жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, зарба ноаниқ бўлди. Буни устига ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

26-дақиқада Подольски чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдони ичига тўпни оширди, бироқ пас ноаниқ чиқди. Чемберленнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

Кейинги дақиқада Нотон ўнг қанотдан тўпни дарвоза ёнида турган Адебайорга узатди, тоголик ҳужумчи тўпни дарвозага тўғрилашга уринди, тўп узоқ устун ёнидан ўтиб кетди.

34-дақиқада Подольскида яна бир қулай вазият бўлди. Чап қанотдан жарима майдони ичига кириб келган германиялик футболчи чап оёғи билан дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди, тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

Дастлабки бўлимда бошқа гол бўлгани йўқ. Танаффус.

Иккинчи бўлим бошланди.

47-дақиқада ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Адебайор ҳаводаги курашда Шченснидан устун келди, Шадли яқин масофадан дарвозага зарба берди, икки ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

51-дақиқада Таунсенд тўпни ўнг қанотдан жарима майдони ичига оширди, бу сафар ҳам Шадли тўп йўналишини ўзгартира олмади.

64-дақиқада  Адебайор чамаси 10 метрлардан боши билан дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди!

78-дақиқада Артета бурчак тўпини амалга оширди, бу ерда Косьелни рақиб ҳимоячилари томонидан ушлаб қолинди. Ҳакам барчасини кўриб турди ва пенальти белгилаш учун асос топмади.

80-дақиқада Мертесакер жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, аниқ чиққан зарбадан сўнг Льорис қойилмақом реакция билан тўпни чизиқ ёнида тўхтатиб қолди.

88-дақиқада Сигурдссон ва Бенталеб томонидан йўлланган зарбалар дарвозага етиб бормади.

Учрашув якунланди. "Арсенал" бир мавсумда иккинчи марта "Тоттенхэм"ни 1:0 ҳисобида таслим қилди.

Тоттенхэм – Арсенал 0:1
16 март, 21.00, «Уайт Харт Лейн»
Гол:
0:1 – 2 Росицки.
Тоттенхэм – Льорис, Нотон, Вертонген, Кабуль, Роуз, Бенталеб, Сандро (Паулиньо, 68), Шадли (Сигурдссон, 68), Эриксен (Сольдадо, 82), Таунсенд, Адебайор.
Арсенал – Шченсни, Санья, Мертесакер, Косьельни, Гиббс, Окслейд-Чемберлен (Вермален, 85), Артета, Касорла, Росицки (Фламини, 68), Подольски (Монреаль, 77), Жиру.
Огоҳлантиришлар: Санья (22), Шадли (33), Гиббс (45), Сандро (48), Вертонген (76), Фламини (80), Роуз (90).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика