UZ

Сўнгги янгиликлар

16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  18 14:29Эндрик "Реал" 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  2 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   24 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  4 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   2 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  9 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  7

Англия. 2-тур. "Манчестер Юнайтед" сафарда дуранг ўйнади Янгиликлар

Англия. 2-тур. "Манчестер Юнайтед" сафарда дуранг ўйнади

АПЛ 2-туридан ўрин олган "Сандерленд" – "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

Сандерленд – Манчестер Юнайтед  1:1
24 август, 20.00, «Стэдиум оф Лайт»
Голлар:
Мата 16 - 0:1. Родвелл 30 - 1:1.
"Сандерленд":
Манноне, Вержини, ван Аанхолт, Браун, ОШи, Каттермол, Ларссон, Родвелл (Гомес, 64), Бакли (Бридкат, 79), Уикхэм, Флетчер (Алтидор, 76).
"Манчестер Юнайтед":
Де Хеа, Жонс, Смоллинг (М.Кинг, 42), Блэккет, Валенсия, Клеверли, Флетчер (Янузай, 63), Мата, Янг, Руни, ван Перси (Уэлбек, 63).
Огоҳлантиришлар:
Янг 63



                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      
ЯНГИЛАШ

Ўйин тугади! "Сандерленд" ўз майдонида МЮ билан дуранг ўйнади - 1:1.

90+4.
Узоқ давом этган ҳужумни Янузай ноаниқ зарба билан тугатди.

90+3.
Ларссон жарима тўпини амалга оширди, ОШи рақиб жарима майдони ичида Рунини йиқитди.

90+2.
Қанотдан оширилган тўпга Уэлбек ета олмади...

90+1. Янузайнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди, қайтган тўпни эгаллаб олган Алтидор олдинга ўтди, жарима майдони ичигача борган Алтидор зарба беришга келганида ҳеч нима қила олмади!

90.
Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди

89. ЗАРБА! Янг! Аниқ чиққан зарбадан сўнг Манноне ўзини кўрсатди

87. Яна бир вазият! Браун тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди, унинг бахтига Манноне тўпга биринчи бўлиб етиб келди!

86. Хавфли вазият! Янг деярли бўш дарвозага гол ура олмади, ҳимоячилар тўпни қайтаришди!

85.
МЮ ғалаба қозониш учун ҳужум кетидан ҳужум қилмоқда, зарба йўқ, демак гол ҳам йўқ

81.
Руни имкон бўлди дегунча зарба бермоқчи, ўша қуриб кетгур имкон бўлмаяптида

79.
Янузай захирадан майдонга тушиб фаол ўйнамоқда, бироқ ҳозирча ўйинни ўзига ололмаяпти

79. Ўзгариш. "Сандерленд".
Бакли ўрнига Бридкат тушди

78. Хавфли вазият! Уэлбекнинг ажойибу ғаройиб пасидан сўнг Янг дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, Манноне жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтарди!

76. Ўзгариш. "Сандерленд".
Стивен Флетчер ўрнига Жози Алтидор тушди

74. ЗАРБАААААААА! Ларссон! Унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

73.
Хорди Гомес жарима майдони ёнида Майкл Кинг томонидан йиқитилди, Майкл Аткинсон жарима тўпи белгилади

72.
Захира ўриндиғидаги ван Гаал кулмоқда... нега тушунмадик.

71.
Рунининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини ҳимоячилар блоклашди

69.
Мата бурчак тўпини амалга оширди, Майкл Кинг боши билан зарба бера олди, бироқ Манноне тўпни ушлаб олди

67. Янузай майдон марказида хатога йўл қўйди, Ларссон рақиб жарима майдонига яқинлашиб зарба берди, тўпни Янузайнинг ўзи қайтарди. Бурчак тўпни ҳеч нима келтирмади

65.
Учрашувни Сэр Алекс Фергюсон стадиондан кузатиб бормоқда

64. Ўзгариш. "Сандерленд".
Родвелл ўрнига Хорди Гомес тушди

63. Ўзгариш. МЮ.
Ван Перси ўрнига Уэлбек, Флетчер ўрнига Янузай тушди.

62. Огоҳлантириш.
МЮ. Эшли Янг

62. Ван Перси! Рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтиб жарима майдони ичига кириб бориб йиқилди, ҳакам пенальти йўқ деб топди. Кейинги вазиятда Янг Браун билан тўқнашиб майдонга йиқилди, ҳакам Янг симуляция қилди деб топди!

61. Хавфли вазият! Флетчер-ван Перси-Мата комбинациясини Хуан гол билан якунлай олмади...

59.
МЮ катта куч билан ҳужумга ўтмоқда, ҳимояда деярли ҳеч ким йўқ...

58.
Мата бурчак тўпини тепади, Манноне тўпни муштлари билан қайтарди

57.
Ҳужумга ёрдамга келган Блэккет чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

55.
"Сандерленд" рақиб ҳужумларини осонлик билан қайтармоқда...

52.
МЮнинг қарши ҳужуми, Руни чап қанотдан олдинга интилди, Бакли билан тўқнашувдан сўнг ҳакам Уэйн қоида бузган деб топди

51. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!! Уикхэм рақиб жарима майдони ичида икки ҳимоячини алдаб ўтди ва зарба берди, унинг йўлига Блэккет тўғаноқ бўлди, сал қолса автогол бўларди!

49.
Янг чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, оддий туп узатишни Манноне осонгина ушлаб қолди

47.
МЮ футболчилари устунликни қўлга олишга уринишмоқда

46. Иккинчи бўлим бошланди!


45+2. Биринчи бўлим тугади, 1:1. 15 минутда ҳамма яна шу ерда бўлсин

45+1.
Вержини ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, ноаниқ.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди

44.
Мата ажойиб тарзда тўпни рақиб жарима майдонига узатди, Руни эмас Манноне тўпга биринчи бўлиб етиб келди

42. Ўзгариш. МЮ.
Смоллинг ўрнига Майкл Кин тушди, қизиқ ўзгариш

41. Хавфли вазият!!! Уикхэм боши билан тўпни дарвоза ёнида турган Флетчерга оширди, Стивен эса акробатик тарзда дарвозага зарба берди, ноаниқ!

40.
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда, иккала жамоа ҳам рақиб жарима майдони ичига кира олмаяпти

36.
МЮ футболчилари рақиб ярим майдонида узоқ вақт тўпни бир бирларига ошириб туришди, бироқ зарба бўлмади...

34. ЗАРБАААААА! РУНИИИИИИ! Хавфли зарба эди, бирозгина ноаниқ!

33.
Ларссон Мата ва Рунини йиқитди, 26 метрлардан жарима тўпи белгиланди

31.
Ҳар 15 дақиқада биттадан гол, яхши кетаяпмиз...

30. Ларссон бурчак тўпини амалга оширди, барчадан баланд сакраган Родвелл боши билан Де Хея қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 1:1! 

30. ГОООООООООООООООООООЛ! РОДВЕЛЛ!!!

29.
"Сандерленд" ўнг қанотдан ҳужум қилишни канда қилмаяпти, Бакли ҳамон фаол

25.
Луи Ван Гал хотиржам тарзда сув ичмоқда, унга ўйин ёқаяпти шекилли.

22.
МЮ ўзига келмоқда, ҳужумлар кўпаймоқда. Мата бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар қайтаришди

21.
Стивен Флетчер ва Смоллинг тортишиб қолишди, ҳакам тезда барачасини жойига қўйди. Ўйин давом этади

19.
Ҳа майдон эгалари ҳужум қилишди, голни эса мезбонлар уришди. Бу футбол, бу АПЛ! 

16. Ўнг қанотдан Валенсия тўпни жарима майдонига оширди, бу ерда Мата тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди - 0:1.

16. ГОООООООООООООООООООЛ! МАТА! 0:1

15. БАКЛИ!!! Бу футболчи юлдузли рақибларини алдаб ўтиб кетмоқда. Унинг ажойиб рейди ва пасини Уикхэм чиппакка чиқарди!

14.
Жарима тўпи фойда келтирмади, ҳимоячилар бир амаллаб тўпни қайтаришди

11.
Мезбонлар сафида ўнг қанот ярим ҳимоячиси Бакли фаол ўйнамоқда. Айнан у ҳозир Янг томонидан йиқитилди. Жарима тўпи ҳеч нима келтирмади, қизиғи яна айнан ўша жойда Баклини йиқитишди, яна жарима тўпи...

9.
"Сандерленд"нинг тезкор қарши ҳужуми оффсайд туфайли узилиб қолди

7.
Валенсиянинг тўп узатишидан сўнг Клеверли жарима майдони ташқарисидан дарвозага йўллади, анчагина ноаниқ

5.
МЮнинг узоқ давом этган ҳужуми...Робин ван Перси тўпни жарима майдони ичида ўзига бўйсундира олмади

4.
Учрашувдаги илк зарбани айнан "Сандерленд" футболчиси амалга оширди, Каттермолнинг зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди

3.
Дастлабки дақиқаларда МЮ фақат ҳимояланмоқда, майдон эгалари таб-тортмай ҳужумга ўтишмоқда

1.
Мезбонларнинг ҳужуми! Бакли бу вазиятда тўпни рақиб майдонига олиб кирди, бироқ ҳимояга етиб келган Янг тўпни қайтаришга ёрдам берди

- Диққат ўйин бошланди!


- Илк турда "Сандерленд" сафарда "Вест Бромвич" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди. МЮ эса ўз уйида "Суонси"га ютқазиб қўйганди - 1:2.

- Бугун Густаво Пойет ва Луи Ван Гаал бошчилигидаги жамоалар тўқнаш келишади.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Англия премьер лигаси доирасидаги "Сандерленд" – "Манчестер Юнайтед" учрашуви бошланмоқда. Сизлар билан бугунги ўйинни Нарзулла кузатиб боради.

- Ўйин соат 20:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика