UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Аньелли ва Чеферин миш-мишлар сабаб қўшма баёнот тайёрлаган. Аммо "Юве" раҳбари ўша пайт телефонини ўчириб қўйган экан Янгиликлар

Аньелли ва Чеферин миш-мишлар сабаб қўшма баёнот тайёрлаган. Аммо "Юве" раҳбари ўша пайт телефонини ўчириб қўйган экан

Теглар :  ЧеферинАньелли
УЕФА президенти Александр Чеферин ва "Ювентус" раҳбари Андреа Аньелли Европа Суперлигаси анонси олдидан қўшма баёнот тайёрлаган экан.

Улар Европа чемпионлар лигасидаги ислоҳотлар ҳақида 19 апрель куни эълон қилмоқчи бўлганлар.

Суперлига тузиш ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлагач, Чеферин ўзи яшайдиган Словениядан тезда УЕФА штаб-квартирасига йўл олади. У Аньеллига ҳам қўнғироқ қилади, аммо "Юве" раҳбари қўнғироққа жавоб бермайди. 

Аньеллининг қизларидан бирига чўқинтирган ота ҳисобланадиган Чеферин шундан сўнг Андреанинг турмуш ўртоғига қўнғироқ қилади ва эри ўзига қайтиб қўнғироқ қилиши зарурлигини айтиб, илтимос қилади. УЕФА раҳбари йўлда бўлган пайт Аньелли Чеферинга қўнғироқ қилади ва барчаси жойида эканлигини таъкидлайди. 

Чеферин бунга ишончи комил бўлмаган ва биргаликда қўшма баёнот беришларини истаган. Словениялик функционер Аньеллига баёнот матнини юборади. Бир неча қўнғироғидан сўнг Аньелли унга бироз вақт кераклигини айтади ва телефонини ўчириб қўяди. Шундан кўп ўтмай, Суперлига тузилгани ва унда "Ювентус" лига асосчиларидан бири эканлиги эълон қилинади. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика