UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  3 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  4 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  26 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  174 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4

Анелька: “ПСЖ Каванини жамоада сақлаб қололмаса, бу катта хато бўлади” Янгиликлар

Анелька: “ПСЖ Каванини жамоада сақлаб қололмаса, бу катта хато бўлади”

ПСЖнинг собиқ ҳужумчиси Николя Анельканинг айтишича, парижликлар ҳар қандай ҳолатда ҳам уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Каванини ўз сафларида сақлаб қолишлари лозим.

“Кавани билан хайрлашиш жуда катта хато бўлган бўларди. У жамоадаги ягона марказий ҳужумчи. Унда ноаниқликлар кўп бўлсада, у ғаройиб ўйин кўрсатмоқда ва голлар урмоқда. Парижликлар сафида рақобат бўлиши лозим.   Кавани ажойиб ҳужумчи, агар унинг ҳаракатлари шубҳа остига олинадиган бўлса, у албатта бошқа кучли клубга ўтиб кетиши аниқ. Агар ПСЖга қарши майдонга тушадиган бўлса, албатта гол уради. Ўшанда парижликлар афсусланишлари аниқ.

 ПСЖ таркибида ҳар бир чизиқда маҳоратли футболчилар жамланган. Бундай таркиб билан жамоа бемалол ЕЧЛда ғолиб чиқиши мумкин. Охир оқибат улар бу мақсадларига эришишади ҳам. Ягона муаммо – Франция чемпионатида жамоага рақобатчи клубнинг йўқлиги. Францияда чемпион бўлиш яхши, аммо Европада нимагадир эришиш учун улар доим кучлироқ жамоалар билан ўйин ўтказишлари лозим. Умид қиламанки, яқин вақтда “Марсель” клубини кучли бизнесмен сотиб олади ва ўшанда ПСЖга Францияда рақобат қиладиган жамоа пайдо бўлади”, дея Анелканинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика