UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  7 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  6 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  48 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1

Андрей Шипилов: "Насаф"ни табриклайман, лекин дуранг адолатли натижа бўларди" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Насаф"ни табриклайман, лекин дуранг адолатли натижа бўларди"

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

"Яхши ўйин бўлди. Бу шаҳарда, бу стадионда ўйнаш доим завқ бағишлайди. Охиригача сабр қила олмадик, "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Лекин дуранг адолатли натижа бўларди деб ўйлайман. Улар ўз ўйинларини ўйнашди, биз ўз вазифамизни бажардик. Тўртинчи сафардаги ўйин ўтказдик, барибир оғир. "Насаф"дек яхши жамоага қарши ўйин ўтказдик", - дейди Шипилов. 

- Зоҳид Абдуллаев сўнгги пайтларда кам майдонга тушмоқда...
- Абдуллаевга ҳам вақтида имконият бергандик, ҳозир бошқа футболчига имконият бераяпмиз. Таркибда ўзгаришларни амалга ошириб бораяпмиз. Футболчиларни жароҳатдан сақлаш учун ҳам таркибда ротация қилаяпмиз.

- Ўтган йил Қаршида "Насаф"ни мағлуб этгандингиз. Бу йил ва ўтган йилги ўйинни таққослай оласизми?
- Олдинги йилда ҳам "Насаф" яхши ўйнаганди. Таркибга 88-рақамдаги легионер қўшилган (Марко Станоевич). Йигитлар бир ёшга катта бўлишди. Жамоада яхши мураббийлар штаби ишламоқда. "Насаф" тўғри йўлдан кетмоқда.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика