Андрей Шипилов: "Бугун қўрқоқларча ўйнадик. Мавсумдаги энг ёмон ўйинни кўрсатдик"
30 сен 2020 19:39
Янгиликлар
Андрей Шипилов: "Бугун қўрқоқларча ўйнадик. Мавсумдаги энг ёмон ўйинни кўрсатдик"
Бугун мавсумдаги энг ёмон ўйинни ўтказдик. Бугун ўйинимизнинг 50 фоизини ҳам кўрсатмадик. Биз гол урдик ва ўйнашни йиғиштириб қўйдик, қўрқоқларча ўйнадик, тартибсиз ҳаракат қилдик. "Андижон" дурангга лойиқ эди, биз эса ғалабага ҳақли эмасдик. Натижа адолатли.
- Сўнгги дақиқаларда концентрацияни йўқотиб қўйди. Бунга нима сабаб бўлди?
- Абдулҳақов ва Андреев жароҳат олди. Уларни алмаштиришга мажбур бўлдик. Бугун шунчаки етакчи кўринмади. Характер намойиш эта олишмади. Захирадан майдонга тушганлар шунчаки ёши катта футболчилар ортига беркиниб олишди. Асосийси тартибли ўйин бўлмади.
- Абдулҳақовнинг жароҳати ҳақида қандай фикрдасиз?
- Менимча унинг оёғи синди.
- "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги ўйинларини кўряпсизми?
- Албатта вақтим бўлганида кўраяпман. Эрон клубларига қарши "Пахтакор" яхши ўйнамоқда. Иккита Эрон клуби мағлуб этилди. Менимча бугун "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиши учун жуда яхши имкониятга эга.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар