UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  4 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  3 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  9 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  26 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  239 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19

Андрей Мишченко: "Ҳамма нарсанинг иложи бор..." Янгиликлар

Андрей Мишченко: "Ҳамма нарсанинг иложи бор..."

"Нефтчи" жамоаси аввалги йиллардан фарқли ўлароқ таркибнинг ўзагини сақлаб қолишни уддасидан чиқмоқда.

Дейлик, ўтган мавсумда тўп тепган ва иккинчи даврада жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчилар айни пайтда фарғоналиклар билан машғулотларни давом эттиряпти. Украиналик ҳимоячи Андрей Мишченко ҳам шулардан бири ҳисобланади. Бугунги машғулотлардан сўнг футболчининг тайёргарлик жараёнлари билан боғлиқ фикрлари билан қизиқдик. 


"12 декабрь санасидан йиғилдик. Машғулотларда астойдил ишлаяпмиз. Ҳозирда вазифамиз янги мавсумга яхши тайёргарлик кўриш. 2023 йилдан кўп нарса кутяпман. Чунки ўтган мавсумда исталган жамоадан очко олишимизни исботлай олдик. 

Суперлигага келсак, қанча кўп ўйин бўлса, шунча яхши. Бундан ҳамма хурсанд бўлади. 1-2 ҳафталаб ўйинларни кутиш кимга ҳам ёқади. Хоҳлаган футболчидан сўрашингиз мумкин. Агар витаминизация, тўғри жисмоний тикланиш бўлса, ортиқча муаммо юзага келмайди, деб ўйлайман. Иштирокчилар сони 16 ёки 14та қолганда ҳам 3та даврали тизмни қўллаш мумкин. Ҳамма нарсанинг иложи бор",- дейди Мишченко. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика