Андрей Микляев: "Локомотив" бу мавсум ОЧЛда ҳам яхши натижа қайд этмоқчи"
		
		18 фев 2018 16:07
        Янгиликлар	
	 
				 
				Андрей Микляев: "Локомотив" бу мавсум ОЧЛда ҳам яхши натижа қайд этмоқчи"
 Унда Андрей Микляев тажрибали футболчи Сардор Мирзаев ҳамроҳлигида иштирок этди.  
- Эртага бизни жуда муросасиз баҳс кутиб турибди. Зеро Эрон жамоаларига қарши ўйнаш ҳамиша қийин бўлиб келган. Улар анча тажовузкор ўйин намойиш этишади. Қолаверса, биз сафарда ўйнаймиз. Рақиб эса ўз ишқибозлари қаршисида майдонда саф тортади. Бироқ “Локомотив” учрашувда фақат ва фақат ғалабани кўзлаган ҳолда ўйнайди. Зеро биз бу мавсум Чемпионлар Лигасида ҳам муваффақиятли натижалар қайд этмоқчимиз. Бунинг учун нафақат уйда, балки сафар ўйинларида ҳам зафар қучиш талаб этилади. Эртага “Локо” мазмунли ўйин кўрсатиб, уйга 3 очко билан қайтишга уринади, -  деди тажрибали мутахассис.

- Ҳа, эртага анча шиддатли ўйин бўлишини тахмин қила оламан. Зеро рақиб ўз уйида анча шддатли ўйнайди. Бироқ биз ҳам “Зоб Аҳан”га бўш келмасликка уринамиз. Учрашувда ғалабага эришиб, мухлисларимизни хурсанд этишни ният қиляпмиз, - деди Сардор Мирзаев ўйинолди матбуот анжуманида.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар