UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  0 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  3 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  8 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  16 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  4 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  4 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  17 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6

Андрей Микляев: "Ислом Тўхтахўжаев олдинги чизиқда ҳам яхши ҳаракатлана олади" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Ислом Тўхтахўжаев олдинги чизиқда ҳам яхши ҳаракатлана олади"

Бугун олий лигада 2016-йилги мавсумнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Турнинг марказий матчида пойтахтимизнинг икки гранд жамоалари – “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” ўзаро баҳс юритишди.

Қизиқарли кўриниш олган беллашувда “Локо” Сардор Мирзаев томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Темирйўлчилар” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

— Бугун омад бизга кулиб боқди. Яратилган қулай вазиятлардан бирини голга айлантира олдик ва бу гол якунда бизга ғалабани тақдим этди. Учрашувда зафар қучганимиздан хурсандман. Йигитлар бугун яхши ўйин намойиш этишди. Улар берган вазифалармизни тўлиқ уддалай олишди.

Темурхўжа Абдухолиқов майдонни тарк этгач, Ислом Тўхтахўжаев олдинги чизиққа ўтди. У олдинда ҳам яхши ҳаракатлана олади. Буни Ислом бир неча йиллардан бери кўрсатиб келмоқда. Икки йил аввал у ҳужумчи ортида ҳам ўйнаганини яхши эслайман.

Жорий йилги мавсум жуда ажойиб кўриниш олди. Уни биз олтин медаллар билан тугатяпмиз. Мавсум давомида бир қатор футболчилар ўзларини яхши томондан кўрсата олишди. Жумладан, Элдор Шомуродов, Жалолиддин Машарипов ҳамда Юрица Булят мен учун 3 нафар энг яхши футболчилар бўлишди.

Шу ўринда таъкидлашим жоизки, Сервер Жепаровда кичик жароҳат бор. У ҳозир тиббий муолажа олиши керак. Шуни инобатга олиб, Серверни кубок беллашувида ҳам майдонга туширмасак керак…

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика