UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  0 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  19 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  9 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3

Андрей Микляев: "Бунёдкор" ҳимояда тартибли ўйнади" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Бунёдкор" ҳимояда тартибли ўйнади"

Олий лиганинг 15-тур доирасидаги "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев қатнашди.


- Бугун жуда муҳим беллашув бўлиб ўтди. Давранинг сўнгги баҳсида иккита етакчи жамоалар тўқнаш келишди. Учрашув қиймати юқори бўлгани учун жамоалар эҳтиёткорона ўйин намойиш этишди. "Бунёдкор" ҳимояда яхши, тартибли ўйнади. "Бунёдкор" ва "Локомотив" жуда ноқулай об-ҳавода ўйнади. Шу боис бугунги бир очко билан ҳар иккала жамоани табрикласа бўлади. Футболчиларга ҳеч қандай эътироз йўқ, улар жуда иссиқ ҳавода майдонда бекор ўтиришмади. Ҳаракат қилишди.

Давралар оралиғида жамоани ҳужум чизиғида кучли футболчини олиб келишни режалаштиряпмиз. Ҳозирча битта ўрин бўш турибди. Аниқ бир номзод йўқ. Жамоани селекция ишлари давом этмоқда. Шоҳруз Норхонов? Бу футболчи ҳозирча бизнинг қизиқишларимиз доирасида эмас. Менимча, Норхоновни "Бунёдкор" олса керак.

Неманья Яничични ҳозир қўйиб юборганмиз. Яничич ўз юртида даволаниш, тикланиш жараёнларини ўтказмоқда. Неманья оғир жароҳатдан сўнг анча вақт ўйин амалиётисиз қолди. Ҳимоячи Минскдаги йиғинда сафимизга келиб қўшилади. Легионер ҳужумчи? Излаяпмиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика