UZ

Сўнгги янгиликлар

21:59"Ал Васл" — "Ал Батаэҳ". Таркиблар маълум  0 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  4 21:25"Лечче" — "Интер". Таркиблар маълум  2 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  16 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  2 19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  7 18:52"Челси" ва "Астон Вилла" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  124 17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  8 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  3 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  7

Андрей Микляев: "Бугун кўплаб ёшларнинг ўйинини кузатиб олдик" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Бугун кўплаб ёшларнинг ўйинини кузатиб олдик"

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Олмалиқ" (4:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" мураббийи Андрей Микляев қатнашди.


- Натижадан кўнглим тўлди. Бугунги ўйинда бир қатор ёш футболчиларнинг ўйинини кузатиш имкониятига эга бўлдик. Тезкор голларимиз ўйин тақдирини ҳал этди. Учрашувнинг қолган қисмида эса баъзи бир режаларимизни синаб кўрдик. Муҳими ғалаба қозондик ва бу нарса "Ал Наср"га қарши учрашув олдидан жамоамизга яхши кайфият тақдим этади. Темурхўжа Абдухолиқовнинг йўқлигига келсак, унда кичик жароҳат бор эди. Шу боис уни муҳим баҳс олдидан асардик. Шунингдек, Кападзе ва Олег Зотеев ҳам бугун ўйнамади ва уларда ҳам микро жароҳат бор. Нега ҳужумчиларни тўлиқ ўйнатмаяпмиз? Чунки олдинда муҳим ўйин бор. Агарда олдинда ОЧЛ доирасидаги учрашуви бўлмаганида, балки Марат Бикмаевга ҳам тўлиқ ўйнашига имкон берардик. Шунда бизда ҳам покер ва хет-трикларни кўрармидик. Ёшлар жамоамиз айни пайтда бизнинг энг оғриқли нуқтамиз. Раҳбарият ҳам бунга жиддий ёндошиб, катта эътибор қаратмоқда. Ўйлайманки, келажакда ёшлар жамоамиз ҳам яхши натижаларни қайд этишади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика