UZ

Сўнгги янгиликлар

16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  7 16:00Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  1 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   17 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  23 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  2

Андрей Канчельскис: "Яқин келажакда Хитойга кетмоқчиман, ҳозирча иккита ишни давом эттираман" Янгиликлар

Андрей Канчельскис: "Яқин келажакда Хитойга кетмоқчиман, ҳозирча иккита ишни давом эттираман"

"Навбаҳор"нинг россиялик янги бош мураббийи Андрей Канчельскис рус матбуотига берган интервьюсида Ўзбекистон чемпионати даражаси, Хитойга кетмоқчилиги ва қанча муддатга шартнома имзолагани ҳақида гапириб ўтди.

Қуйида "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскиснинг рус матбуотига берган интервьюсини тақдим этамиз.


- Янги клубда сизни қандай кутиб олишди?
- Ҳаммаси яхши ўтди. Мен ҳозир ишга шўнғиганман.

- Умуман "Навбаҳор" варианти қандай пайдо бўлди?
- Агентларим бир қатор таклифлар бўйича иш олиб боришаётганди. Шунингдек, Хитой вариантлари борасида ҳам ишланаётганди. Майли, бу вариант яқин келажакда амалга ошиши мумкин. Ҳозир биз Наманганда иш бошладик. Мени олдимда "Навбаҳор"нинг қолган ўйинларини муносиб тарзда ўтказиш вазифаси қўйилган. Ҳеч бўлмаганда ҳозирги ўрнимиз, яъни учинчи ўриндан пастга тушиб кетмаслигимиз лозим. Имкон бўлса тепароққа кўтарилишга уриниб кўрамиз. Биз ОЧЛга йўлланмаси учун курашяпмиз. ОЧЛга эса дастлабки икки ўринни ва кубокни қўлга киритган жамоалар йўл олишади. Агарда "Пахтакор" кубокни оладиган бўлса, унда бизга яхши. Чунки ўшанда 3-ўрин ҳам ОЧЛ йўлланмасига эга чиқади. Олдимда турган вазифа анча қийин. Камига кўплаб ўйинларни сафарда ўтказишимизга тўғри келади. Рақиблар ичида эса "Локомотив" ва "Пахтакор" сингари жамоалар бор.

- Ўзбекистон чемпионати савиясини қандай баҳолайсиз?
- Очиғи, ҳозир буни баҳолай олмайман. Таркибдаги футболчиларга назар солдим, умуман олганда ёмон эмас. Яхши даражадаги футболчилар бисёр. Якуний баҳони эса ўйинларни ўтказиб бўлгач бераман.

- Шартнома қанча муддатга тузилган?
- Бу мавсум якуни ва кейинги йил сўнггига қадар.

- Россия талабалар терма жамоаси билан "Навбаҳор"даги фаолиятингизни бир вақтда давом эттираверасизми?
- Ҳа, буни инкор этмайман. Талабалар терма жамоаси ҳар доим ҳам йиғилавермайди. Бўш вақтим бўлганда уларни йиғиб йиғин ўтказаверамиз. Талабалар лигаси раҳбариятига менга билдираётган ишончи учун миннатдорчилик изҳор этаман. У ерда ажойиб инсонлар ишлашади. Иккала ишимни давом эттиришга қаршилигим йўқ. Айни пайтда эса асосий иш жойим Ўзбекистонда. Ҳозирча режалар шундай.

- Россия чемпионатини кузатиб борасизми?
- Албатта. Ўзбекистонда Россиянинг барча каналлари кўрсатади. Россия чемпионатини кузатаман.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика