UZ

Сўнгги янгиликлар

07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  13 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11

Андрей Канчельскис мағлубиятга изоҳ берди Янгиликлар

Андрей Канчельскис мағлубиятга изоҳ берди

Суперлиганинг 27-тури доирасида "Локомотив"дан учралган мағлубиятдан кейин "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив"ни ғалаба табриклайман. Рақиблар яхши жамоа эканлигини кўрсатди.Футболчиларимнинг ўйинга бўлган эътибори учун мамнунман. Барча хато қилади, бу футбол. Яхшироқ ва ишончлироқ ўйнашимиз мумкин эди. Йўлга қўйган биргина хатомиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Футболчиларимга ҳеч қандай ортиқча саволларим йўқ. Футбол шундай ўйинки, унда фақатгина ақллилар бўлиши ва улар яхши юришлар қилиши керак. Ўйингача бизда кичик муаммолар бўлди. Ҳошимов терма жамоада ўйнагани учун бир неча машғулотларимизни ўтказиб юборди, шунингдек, дисквалификацияга учради. Каримов эса жароҳат олганди. Улар бизнинг асосий таркиб футболчиларимиз эди. Агарда ушбу футболчилар майдонда бўлганида ўйин бошқача кечарди. Нима бўлган тақдирда ҳам барчага раҳмат айтаман. Бугун ютишни истагандик. Аммо ҳаёт давом этади. Энди "Пахтакор"га қарши ўйин учун тайёргарлик кўрамиз. Албатта, бугун ғалаба қозонмоқчи эдик, бироқ бу амалга ошмади.

Бизда ўнг қанот ҳимоячиси муаммоси кузатилди. Остон такрибда ёрқин порлаган футболчилардан бири. Бугун 4-3-3 тактикада ўйнадик. Пайович ўзи ҳимоячи бўлгани учун, уни ўнг қанотда ўйнатса бўларди. Остон эса ҳужумкорроқ футболчи. Жамоада яхши футболчилар кўп. Улар бўлганида ўйин бошқачароқ кечарди. Аммо биз қандай бўлсак, шундаймиз. Бизнинг боримизни шу майдон кўрсатди. Захира эса "Пахтакор" ёки "Локомотив" каби каби катта эмас. Ютқаздик, бироқ футболчиларга раҳмат айтаман.

Остон Ўрунов: - Ўйинга яхши тайёрлангандик. Мураббийнинг барча кўрсатмаларини бажара олдик. Аммо биргина хато орқали мағлуб бўлдик.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика