Андрей Канчельскис: "Мағлубият ёш ўйинчиларга дарс бўлади"
31 май 2019 22:19
Янгиликлар
Андрей Канчельскис: "Мағлубият ёш ўйинчиларга дарс бўлади"
Ўзбекистон Лига Кубогининг 1-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Канчельскис қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- “Насаф” жамоасини қозонилган ғалаба билан табриклайман. Ажойиб ёш футболчилардан иборат жамоа. Ўз ёшига нисбатан анча дадил ва тартибли ўйин намойиш этишди улар. Биз ҳам бугун асосий ўйинчиларга дам берган ҳолда, ёшларга имконият тақдим этдик. Ўйиндан олдин улар билан кўп суҳбатлашдик. Лекин афсуски учрашув давомида ўша суҳбатларда айтилган ўйин намойиш этилмади. Майли, мағлубият ёш ўйинчиларга дарс бўлади. Лекин бундай йирик ҳисобда мағлуб бўлиш ва бунча кўп гол ўтказиб юбориш ҳам яхши эмас. Қолаверса, ўйинчимиз четлатилгани ҳам ўз таъсирини ўтказди. Шунингдек, юзага келган қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. Бу борада жамоамиз оқсаяпти, - деди мутахассис.
Фикрлар