UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  2 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  1 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  7 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  1 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  27 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  7 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  3 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  3 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  48 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  4 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  12

Андрей Фёдоров: "Нефтчи"га қарши ўйиндан сўнг фикр билдириш мен учун мушкул” Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Нефтчи"га қарши ўйиндан сўнг фикр билдириш мен учун мушкул”

«Нефтчи» хамда «Локомотив» (1:4) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров ва Сардор Рашидовлар иштирок этишди.

- Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, бу ўйин ҳақида фикр билдириш мен учун мушкул ҳисобланади. Чунки бу жамоада мен ҳам бир пайтлар фаолият олиб борганман. ”Нефтчи”дан кетганимдан кейин жамоа ўйинида ўзгариш кўп бўлганига гувоҳ бўлдим. Гарчи Фарғона жамоаси мағлуб бўлган бўлсада, йигитлар шижоат билан ҳаракат қилишди. Бу футбол. Унда кимдир ғалаба қозонса, кимдир мағлуб бўлади. Ўйинга келадиган бўлсак, ўйинни бошида бироз ўзимизга ўхшамадик. Кейин эса баҳс тизгинин ўз қўлимизга олдик. Бугун “Локомотив” тажриба ҳисобига ғалаба қозонди. Чунки бизда ўйин амалиёти рақибга нисбатан кўпроқ ҳисобланади. Лекин ҳамма рақибларга бир хил муносабатда бўламиз. Йигитларнинг ўйинидан мамнунман, - дейди Андрей Фёдоров. 

Сардор Рашидов: Қийин ўйин бўлди. “Нефтчи” ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Лекин “Локомотив” жамоаси фарғоналикларга нисбатан ғалабага лойиқ ўйин кўрсатди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика