UZ

Сўнгги янгиликлар

23:21"Эвертон" — "Ливерпуль". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  2 23:08Кунденинг 2022 йилги трансфери сабаб "Барса"ни судга беришди. Агент унга 3 млн евро тўламаганликларини таъкидламоқда  0 22:45ЕЧЛ. "Брюгге" ва "Аталанта" 1/16 финалнинг дастлабки ўйинида ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  1 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  26 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  7 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  17 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  3 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  45

Андрей Фёдоров: "Мурод Исмоиловнинг қон босими кўтарилиб кетди" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Мурод Исмоиловнинг қон босими кўтарилиб кетди"

"Нефтчи" - "Металлург" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Андрей Фёдоров қатнашди.

"Йигитларни руҳий томонлама тайёрлаш керак эди. 3та мағлубият йигитларга қаттиқ таъсир қилганди. Бугунги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Асосий мақсад ғалаба қозониш эди", - дейди Фёдоров.

- Бугун Мурод Исмоилов захира ўриндиғида ҳам кўринмади...

- У мағлубиятларни жуда ҳам юрагига яқин олади. "Локомотив"дан кейин ўзини бироз ёмон ҳис қилди, "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг қон босими кўтарилиб кетди. Шу сабабли шифокорлар унга бироз дам олишни маслаҳат беришди. Мурод Исмоилов бугун учрашувни томошабинлар орасида кузатиб борди. Кейинги ўйинларда яна ўз ўрнига қайтишига умид қиламиз.


- Сўнгги пайтларда жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этмаётгани айтилмоқда. Масалан, Вадим Абрамов ҳам, Рустам Мирсодиқов ҳам шундай деди. Бунга фикрингиз?

- Менимча барча иккинчи босқичнинг дастлабки учта ўйинига қараб баҳо бермоқда. Сабаби илк даврада ажойиб ўйнагандик. "Локомотив"га қарши ўйинда ҳимоядан ўйнаганимиз рост, сабаби рақиб жуда кучли эди, буни тан олиш керак. "Навбаҳор" билан ўйинда эса ҳужумкор ўйнадик. Бугун айтганимдек асосий мақсадимиз ғалаба эди, чиройли ўйин иккинчи даражали эди.  


- Наманганда балки ўзгаришларни кеч амалга ошириб хато қилгандирмиз. Бугун эса натижа устувор эди, шу боис ғалабали ҳисобни ушлаб қолишга уриндик. "Металлург" кучли рақиб, уларда тажрибали футболчилар жуда кўп. Бекобод клубидан битта кўп гол уриб ғалаба қозондик.


- Яна ғалабали серияга қайтишга умид қиламиз. Аммо ғалаба қозониш жуда қийин, кетма-кет ғалаба қозониш эса ундан ҳам оғир. 


Комилжон Икромов ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика