UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Андрей Фёдоров: "Ҳакам ўзгарганини кийиниш хонасида билдим" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Ҳакам ўзгарганини кийиниш хонасида билдим"

Ўзбекистон кубоги 1/4 финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" (4:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмон жамоа вакиллари иштирок этишди.

Бош мураббий Андрей Фёдоровга "темирйўлчилар" ҳимоячиси Игорь Йелич ҳамроҳлик қилди. 

А.Фёдоров: Аввало, ҳозир мен учун ўйин ҳақида гапириш қийин. Чунки, ўйин икки қисмдан иборат бўлди: четлатишгача бўлган вақт ва ундан кейингиси. Агар ҳисобни инобатга олмасак, мен футболчиларимизнинг бугун кўрсатган ўйини ва учрашувга муносабатидан хурсанд бўлдим. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Ҳа, ҳисоб жуда ҳам йирик кўриниш олди. Майдонда бир киши кам қолган бўлсакда, ҳимояга ётиб олганимиз йўқ. Омадимизни ҳужумдан изладик. Мезбонлар эса қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб, бизни жазолашди. 

И.Йелич: Бугун шунчаки бизнинг кунимиз эмасди. Ҳаммаси бизнинг зараримизга ишлади. Начора, бу ўйинни тезроқ эсдан чиқариш керак, учрашув тарихга айланди. Энди бор эътиборни Суперлига ўйинларига қаратамиз. 

- Жамоа бу ўйинга қандай тайёргарлик кўрган эди?

А.Фёдоров: Биз ҳар бир учрашувга жиддий ёндашув билан тайёргарлик кўрамиз. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Сиз бизни ўйинга масъулиятсизлик билан тайёргарлик кўргансизлар, учрашувни бердинглар, демоқчи бўляпсизми? Хато ўйлаяпсиз. Кубок ўйинларида ҳар қандай ҳолатни кутиш мумкин. Боз устига у битта ўйиндан иборат бўлса. 

- Қизил карточка кўрсатилган вазиятни қандай изоҳлайсиз?

А.Фёдоров: - Бу эмоциялар билан боғлиқ вазият. Футболчилар бундай муҳим ўйинларда асабларини жиловлай олмасликлари одатий ҳол. Бундан аввал ҳам бўлган, бундан кейин такрорланмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Лекин биз ҳар бир учрашув олдидан футболчиларга бу ҳақда гапирамиз. 

- Ҳакам алмашгани ҳақида қачон хабар топдингиз?

А.Фёдоров: - Кийиниш хонасида. Ўйин қайдномасини тўлдираётганимда бу ҳақда хабар беришди. 

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика