UZ

Сўнгги янгиликлар

14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  1 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  0 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  24 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  2 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2

Андрей Фёдоров: "Ҳакам ўзгарганини кийиниш хонасида билдим" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Ҳакам ўзгарганини кийиниш хонасида билдим"

Ўзбекистон кубоги 1/4 финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" (4:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмон жамоа вакиллари иштирок этишди.

Бош мураббий Андрей Фёдоровга "темирйўлчилар" ҳимоячиси Игорь Йелич ҳамроҳлик қилди. 

А.Фёдоров: Аввало, ҳозир мен учун ўйин ҳақида гапириш қийин. Чунки, ўйин икки қисмдан иборат бўлди: четлатишгача бўлган вақт ва ундан кейингиси. Агар ҳисобни инобатга олмасак, мен футболчиларимизнинг бугун кўрсатган ўйини ва учрашувга муносабатидан хурсанд бўлдим. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Ҳа, ҳисоб жуда ҳам йирик кўриниш олди. Майдонда бир киши кам қолган бўлсакда, ҳимояга ётиб олганимиз йўқ. Омадимизни ҳужумдан изладик. Мезбонлар эса қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб, бизни жазолашди. 

И.Йелич: Бугун шунчаки бизнинг кунимиз эмасди. Ҳаммаси бизнинг зараримизга ишлади. Начора, бу ўйинни тезроқ эсдан чиқариш керак, учрашув тарихга айланди. Энди бор эътиборни Суперлига ўйинларига қаратамиз. 

- Жамоа бу ўйинга қандай тайёргарлик кўрган эди?

А.Фёдоров: Биз ҳар бир учрашувга жиддий ёндашув билан тайёргарлик кўрамиз. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Сиз бизни ўйинга масъулиятсизлик билан тайёргарлик кўргансизлар, учрашувни бердинглар, демоқчи бўляпсизми? Хато ўйлаяпсиз. Кубок ўйинларида ҳар қандай ҳолатни кутиш мумкин. Боз устига у битта ўйиндан иборат бўлса. 

- Қизил карточка кўрсатилган вазиятни қандай изоҳлайсиз?

А.Фёдоров: - Бу эмоциялар билан боғлиқ вазият. Футболчилар бундай муҳим ўйинларда асабларини жиловлай олмасликлари одатий ҳол. Бундан аввал ҳам бўлган, бундан кейин такрорланмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Лекин биз ҳар бир учрашув олдидан футболчиларга бу ҳақда гапирамиз. 

- Ҳакам алмашгани ҳақида қачон хабар топдингиз?

А.Фёдоров: - Кийиниш хонасида. Ўйин қайдномасини тўлдираётганимда бу ҳақда хабар беришди. 

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика