UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  2 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  10 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  20 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  7 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  25 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10

Андрей Фёдоров: "Бироз ҳаяжон бор" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Бироз ҳаяжон бор"

ОЧЛнинг 1-тури доирасидаги "Локомотив" - "Ал Ваҳда" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари устози Андрей Фёдоров ва ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев қатнашишди.

"Бу ОЧЛдаги илк ўйин. Рақиб оддий жамоа эмас. Кўпчилик бу клубни ютиш осон деб ўйлайди. Тўғри ўтан мавсум "Ал Ваҳда"ни икки марта йирик ҳисобда мағлуб этганмиз. Аммо ўтган мавсумдагига қараганда жамоа анчагина ўзгарган. Шундай экан ўйин қизиқ бўлади. Биз бу ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўрдик ва яхши футбол намойиш этиб, ижобий натижа қўлга киритишга ҳаракат қиламиз", - дейди Андрей Фёдоров.

"Эртага ОЧЛни чиройли ўйин билан бошлашга ҳаракат қиламиз. Ўтган мавсум тарихда қолди. 2018 йил бу жамоа устидан қозонилган ғалабаларда омад биз томонда бўлганди. Қандай тайёргарлик кўрганимизни эртанги баҳс кўрсатади. Майдонга ғалаба учун тушамиз", - дейди Ислом Тўхтахўжаев.



- Бу мавсумда "Локомотив" олдига ОЧЛда қандай вазифа қўйилган? Сиз бош мураббий сифатида биринчи марта ОЧЛда ишлайсиз.

Андрей Фёдоров: - Тўғри бироз ҳаяжон бор, бу мусобақа стартидан олдинги ҳаяжон. Бироқ "Локомотив"нинг вазифалари ҳеч қачон ўзгармаган. Биринчи вазифа эртанги баҳсда ғалаба қозониш. Старт яхши чиқса бу ажойиб бўлади. Агар аниқ мақсад ҳақида гапирсак "Локомотив" доим ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Буни яшириш керак эмас.

- Эртанги муҳим ўйиндан олдин Суперкубок баҳси ўтказилгани фойда бўлдими?
Ислом Тўхтахўжаев: -
Албатта ўртоқлик ва расмий ўйинларнинг катта фарқи бор. Суперкубокдаги ўйин бизга фойда бўлди. Эртанги баҳсдан олдин чемпионатда 2-3та ўйин бўлганида ундан ҳам яхши бўларди.

- Йўқотишлар йўқми?

Андрей Фёдоров: - Йўқ. Эртага барча футболчилар майдонга тушишга тайёр. Барча соғлом.



- Жамоа ўзаги ўзгарди. Янги футболчилар келиб қўшилди. Жамоада ички муҳит қандай? Ўйин жиҳатидан янги ўйинчилар билан тил топишиб кетдингларми?

Ислом Тўхтахўжаев: - Жамоанинг ички муҳити жуда яхши. Янгилар аста-секинлик билан жамоага кўникиб бормоқда. Ўтган йилги таркибдан кўпчилик кетди. Олдинги таркиб билан 3-4 йил бирга ўйнагандик. Аммо янги келганларнинг кўпчилиги билан терма жамоада ўйнаганмиз.

- Бизнингча "Локомотив" бу йил легионерларни яхши танлади. Сабаби улар Ўзбекистонда ўйнаган ва синовдан ўтган.

Андрей Фёдоров: - Фақат легионерлар эмас, маҳаллий ўйинчилар жамоани кучайтиришди. Улар ўз маҳоратини кўрсата олишгани учун жамоага таклиф этилди. Янги ўйинчиларни футболчилар сонини кўпайтириш учун олмадик.

- Ўзбек клублари Осиё чемпионлар лигасида анча йиллар олдин ярим финалга чиққан. Бу аллақачон тарихга айланиб бўлди. Ўша босқичга чиқиш учун ўзбек футолчилари, клубларига нима етишмяпти?

Ислом Тўхтахўжаев: - Худо хоҳласа, бу йил мана шу тарихни янгилаш насиб қилсин. Осиёда легионерлар кўп нарсани ҳал қилади. Бизда 20-30 миллионлик легионерлар йўқ. Осиёлик футболчиларнинг савияси деярли тенг, фақат легионер туфайли ғалаба қозонади. Биз жамоавий ўйин намойиш этиб тарихни янгилашга ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика