UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  0 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  4 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2

Андрей Вайберт: “Насаф”да иқтидорлар етарли” Янгиликлар

Андрей Вайберт: “Насаф”да иқтидорлар етарли”

Германиялик мутахассис Андрей Вайберт юртимиз футбол ишқибозларига анча таниш.
Ёз ойларида у юртимизнинг бир қатор шаҳарларида ёш футболчилар учун мастер-класс ўтказиб, кўпчиликнинг назарига тушган эди. Ушбу ҳамкорлик натижасида “Насаф” футбол мактабид ёшлари учун икки ҳафталик ўқув-машғулотларини ўтказди. Ушбу ўқув-машғулотлар жараёни  якунига етгач, Андрей ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Андрей, “Насаф” жамоаси варианти Сизда қандай пайдо бўлди?
 - Мен Ўзбекистоннинг турли худудлари  бўйлаб мастер-класс ўтказганимда  тадбирларимизнинг  сўнгиси  айнан Қарши шаҳрида ташкил этилган эди. Ўша машғулотлардан сўнг “Насаф” клуби раҳбарияти, шахсан клуб бош менежери Шамил Самигулович мени жамоага таклиф этганди.  Ана шу таклифга биноан мен клуб футбол академияси тарбияланувчилари билан икки ҳафта мобайнида машғулотлар ўтказдим. Менинг ихтиёримга 2000 йилларда туғилган болалардан иборат жамоани беришди. Нега айнан ушбу гуруҳдаги болалар билан ишлашим сабаби – улар мураббийи томонидан бериладиган кўрсатмаларни тезда илғай олишади ва буни амалга оширишга интилишади.

Ихтиёримдаги гуруҳ 27 нафар ёш футболчилардан ташкил топган. Фикримча, маълум бир жараённи амалга ошириш учун бир гуруҳда кўпи билан 20-22 нафар болалар бўлиши лозим.  Умуман бу ердаги икки ҳафталик машғулотлар жараёни менда катта таассурот қолдирди. Футбол мактабида мени илиқ қарши олишди. Болалар билан кунига икки мартадан назарий ва амалий машғулотларни ўтказдим. Мураббийлар билан тажриба алмашдик.  Машғулотлар якунида биз футбол мактабининг 1999 йилда туғилган ўсмирлари билан куч синашдик ва 7:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Бу ўйинда болалар кўрсатмаларни бекаму кўст бажаришга ҳаракат қилишди. Умуман бу ёшдаги футболчилар билан ишлаш менга завқ бағишлайди.

- Германиядаги футбол мактаблари билан бизни футбол мактабларини солиштирсак фарқ нималарда сезилади?
 - Ўзига хос салбий ва ижобий томонлари бор, албатта. Энг муҳими бу ёшда футболчиларни тайёрлашда бир хилликдан узоқлашиш лозим. Дейлик, ёш болаларга машғулотларда фақат футбол эмас, волейбол, гандбол ва ёки баскетбол каби спорт турларидан айрим элементларни ўзлаштириши лозим. Қолаверса, уларга эркинлик яратиш керак. Бунинг учун эса футбол мактабида барча шароитлар яратилган бўлиши лозим. Таққослайдиган бўлсам,  Германияда футбол мактабларида одатда 18 ёшгача ёш футболчиларга таҳсил олишади Яна битта  энг катта фарқ бу Ўзбекистонда 16 ёшдан кейин кўпгина футболчилар эътиборда четда қолади.  Бу ёшдаги футболчиларда иқтидор ва маҳорат етарлича бўлсада,  улар янги жамоага бирданига мослашиб кета олишмайди. Натижада ушбу ёш тоифасида кўпчилик ўсмирлар футболни тарк этишга мажбур бўлишади.

А.НУРИЙ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика