UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Андрей Акопянц "Бухоро"да! Янгиликлар

Андрей Акопянц "Бухоро"да!

"Бухоро"нинг Тошкентдаги йиғини давом этмоқда. Кеча мураббийлар штаби сербиялик легионер Горан Обрадовичнинг жавобини беришди.
Йиғинга кўплаб янги футболчилар жалб қилинмоқда.

"Бухоро"нинг ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида мураббийлар штаби тажрибали футболчи Андрей Акопянцни жамоага таклиф қилишди. Кечадан бошлаб Акопянц жамоа машғулотларига келиб қўшилди.

Ҳаммага яхши маълумки, Андрей Акопянц ўз вақтида Ўзбекистоннинг бир қанча клубларида фаолият юритган. Бундан ташқари, футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоасининг доимий аъзоларидан бири саналарди.

Агар 1999 йилнинг "Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси" ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, у "Бухоро" шарафини ҳимоя қилади.

Андрей Акопянцнинг сўнгги жамоаси Россия биринчи дивизиони вакили "Химик" саналади.

ЮТУҚЛАРИ:

Ўзбекистон чемпиони,1998
Ўзбекистоннинг кумуш медал соҳиби,2008
Ўзбекистон кубоги соҳиби,1997
Ўзбекистон кубоги финалчиси,2008
Россия иккинчи дивизион ғолиби,201213
Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси,1999

Тўлиқ исми: Андрей Акопянц Акопович
Туғилган санаси: 1977 йил, 27 август, Тошкент
Бўйи: 169 см
Вазн: 63 кг
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика