

“Мавсумни яхши бошладик. Энди эса ғалаба йўлига қайтиб олишимиз керак. Даставвал дам олиш кунларида бўлиб ўтадиган “Торино”га қарши баҳс бор.
“Реал” устидан қозониладиган ғалаба бизнинг Европадаги саргузаштларимиз давом этиши учун катта аҳамиятга эга бўлади”, — дейди Раноккия.
Маълумот учун, “Интер” ЕЧЛнинг ортда қолган 3 та туридан сўнг 2 очко билан сўнгги ўринда бормоқда. “Реал”га қарши 4-турдаги дуранг ҳам клубни плеф-офф йўлланмаси учун курашдан четга чиқишига сабаб бўлади.



