Андреа Пирло: “ЕЧЛда 90 дақиқа давомида устунликка эга бўлиш имконсиз иш”
03 дек 2020 09:05
Янгиликлар
Андреа Пирло: “ЕЧЛда 90 дақиқа давомида устунликка эга бўлиш имконсиз иш”
“Ювентус” устози ЕЧЛ 5-турида “Динамо К”га қарши баҳсдан сўнг (3:0) фикрлари билан бўлишди.
“Биз биринчи бўлим сўнгида таваккал қилдик, аммо бу нормал ҳолат. Бу мусобақада яхши жамоаларга қарши ўйнаб, 90 дақиқа давомида устунликка эга бўлиш имконсиз иш. Улар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди, бизнинг эса қайсидир паллаларда ҳимояланишимизга тўғри келди. Умуман олганда йигитларнинг ишга бўлган муносабатидан қониқдим. Мората “Ювентус”га жуда ёш бўлган вақтида келганди. Мадрид ва Лондондаги фаолиятидан сўнг ўз шахсиятига эга бўлган, тажрибали футболчи сифатида қайтди. У бу ерда бахтли. У босимни ҳис қилмаяпти ва бу унга ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатиш учун ёрдам бермоқда. Биз уни “Ювентус”да кўришни хоҳлагандик, унинг шу ерда эканлигидан хурсандмиз”, — дейди Пирло.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар