"Андижон"да тайёргарлик бошланди ва таркибга Абдуллоҳ Олимов қўшилди

Tolibjon Qosimov
29 июл 2015, 10:15
Бугун куннинг иккинчи ярмида жамоамиз яна Андижонга йиғилиб тайёргарликни бошлади.

Тошкентда олиб борган йиғиндан кейин Эдгар Гесс футболчиларга бир кунлик дам берганди.

Кечки машғулот одатдагидек “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтди. Машғулотларда барча футболчилар, шунингдек, янгилардан Иқбол Бобохонов ва Анвар Бердиев ҳам астойдил шуғулланишмоқда. Бугун таркибга иқтидорли футболчи Абдуллоҳ Олимов қўшилганини айтиб ўтиш керак. Ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишли бўлган Олимов ўтган мавсумдан бери “Нефтчи”да ўйнаб келаётганди. Аммо биринчи даврада Олимов чемпионатда фақат битта ўйинда майдонга тушди. Энди у иккинчи даврани “Андижон” сафида ўтказиши мумкин. Шунингдек, бугунги машғулотда янги ўйинчилардан Ҳаял Исмоилов ҳам иштирок этди. Таркибдаги ўзгаришлар иккинчи давра бошлангунига қадар давом этади.

Айни пайтда жамоамизнинг тайёргарлиги 2 август куни “Насаф” билан ўйинга қаратилган. Учрашув “Соғлом авлод” стадионида соат 18:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: andijon-pfc.uz