UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02Роналдуда иккита йўл бор  0 08:36АПЛ чемпиони 181 миллион фунт, 20-ўриндаги жамоа 110 миллион фунт мукофот олди  3 08:26Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи шогирдига қарши, бир қатор собиқ футболчилар ҳаракат қилаётган “Like cup“ мусобақаси давом этмоқда +ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:07Ламин Ямаль янги келишув бўйича “Барселона“да қанча ишлаб олиши маълум  2 07:40Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди  1 07:15Пролига. Бугун Олмалиқда ўйин бор  0 02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  3 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  3 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  11 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  29 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  5 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  1

“Андижон” сафига литвалик футболчилар қўшилади Янгиликлар

“Андижон” сафига литвалик футболчилар қўшилади

Янги йил байрамидан сўнг андижонликларни жума кундан иккинчи йиғини бошланади.
3-15 январь кунлари оралиғида ўтадиган бу сафарги йиғин ҳам Андижонда олиб борилади. Январь ойида андижонликлар сафига легионерлар қўшилишини хабар қилгандик. Бу легионерлар кимлар эканлигини ўқувчиларимизга айтиб ўтмоқчимиз. Иккала футболчи ҳам Литвадан ташриф буюради.

Булар - ҳимоячи Гедминас Паулаускас ва ҳужумчи Нериюс Астраускас. Иккала футболчи ҳам Литванинг етакчи клубларида тўп сурган. 1980 йилда туғилган Астраускас Литвадан ташқари Кипр, Греция ва Мальта мамлакатларида ҳам фаолият олиб борган. Мальтада у “Рабат Аякс” клубида ўйнаган. 2013 йилги мавсумни ҳужумчи Литвада “Круоя” жамоасида ўтказган. Бундан кўриниб турибдики, бу ҳужумчида тажриба юқори. Лекин Паулаускас ва Астраускас “Андижон” машғулотларида қатнашиб кўрикдан ўтишади. Легионерларнинг ҳаракатлари мураббийларга маъқул келса улар билан шартнома имзоланади.

Легионерлардан ташқари январь ойида “Андижон” сафига Шуҳрат Мирхолдиршаев ҳам қўшилади. Тажрибали ҳужумчи 2009-2010 йилларда айнан шу жамоада тўп сурганини мухлислар яхши билишади. Бундан ташқари мураббийлар яна бир қатор маҳоратли ўйинчилар билан ҳам музокараларни давом эттиришмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика