UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:33Суперлига. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  2 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 19:04Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" (матнли трансляция)  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

“Андижон” клуби энг одил ҳакам Равшан Эрматовни қутлайди Янгиликлар

“Андижон” клуби энг одил ҳакам Равшан Эрматовни қутлайди

Ватандошимиз, юртимиз ифтихори, энг кучли ФИФА рефериларидан бири Равшан Эрматов қўлга киритган совринлар сони куни-кеча яна биттага ортди.
У Филиппин пойтахти Манилада ўтказилган ОФКнинг йил якунларига бағишланган тадбирида Осиёнинг 2014 йилги энг яхши ҳаками номига сазовор бўлди.

Осиё футбол конфедерациясига 1954 йили айнан Манилада асос солинган эди. ОФКнинг 60 йиллик юбилейига уланиб кетган бу галги йил маросими бежизга Филиппинда ташкил этилмади. Ва рамзий маънода, мазкур тадбирда Равшан Эрматов ўзининг сермаҳсул меҳнатлари учун қитъада яна бир бор катта эътироф олди.

Эрматов Бразилиядаги ЖЧни ишончли ўтказганидан сўнг бу йил энг яхши ҳакам номи унга тегишига аслида ҳеч кимда ҳеч қандай шубҳа йўқ эди.

“Андижон” футбол клуби номидан, жамоамизнинг минглаб ишқибозлари ва бутун андижонликлар номидан биз юртимизнинг забардаст ўғлони Равшан Эрматовни навбатдаги муваффақият билан муборакбод этамиз!
Ўзбек рефериси учун бу ҳисоб бўйича бешинчи шундай унвондир. Бунгача Эрматов Осиёда 2008, 2009, 2010 ва 2011 йилларда ҳам энг яхши ҳакам деб топилганди.

Эрматов ўз фаолияти давомида жуда кўплаб ютуқларга эришди. Унга яқин орада яна бир олий чўққи забт этилишини тилаймиз: ниятимиз – 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ финалчиларини майдонга айнан Равшан Эрматов бошлаб тушсин!

Ўзбек ўғли Равшан – “Энг олий ҳакам”.
Адолат, жасорат унда мужассам,
Маҳорат ва ғайрат унда жамулжам,
Майдонда олқишлар уни мухлис ҳам,
Равшандир – қитъада энг одил ҳакам!


“Андижон” футбол клуби
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика