UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Арбелоа "Реал"да футболчилар "диктатураси"дан азият чекмоқда  2 10:55Роберто Де Дзерби "Марсель"ни тарк этишга қарор қилди  1 10:25ОЧЛ-2. "Пахтакор" собиқ футболчисининг дубли жамоасига ғалаба келтирди  5 10:04"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Максим Шацких жамоасида  0 09:40"Реал" афсоналари "Барселона" юлдузларини мағлуб этди  6 09:19Фабио Каннаваро Италияда Алиқулов ва Машарипов билан учрашди  5 08:50ОКМК Беҳруз Асқаров билан шартномани бекор қилди  4 08:23Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" "Ал Ғарафа"га жавобсиз 7 та гол урди  2 08:10Расман: "Машъал" 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 07:50Италия Кубоги. "Комо" пенальтилар сериясида "Наполи"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди  0 03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  39 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  5 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  47 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  1

"Андижон" бош мураббийсиз йиғинга киришди Янгиликлар

"Андижон" бош мураббийсиз йиғинга киришди

Олий лигада жамоалар сони 16та қилингани сабабли элитада ўз ўрнини сақлаб қолган бургутлар кечадан йиғинга киришди.
Айтиш лозимки, бош мураббий Эдгар Гесс айни дамда жамоа билан бирга эмас. Шунинг учун машғулотларни унинг ёрдамчилари Олег Тюлькин, Виталий Легай ҳамда Қаҳрамон Абдуқодиров ўтказмоқда.

Бугун соат 11:00да жамоа "Соғлом авлод" стадионида машғулот ўтказди. Йигирмага яқин футболчи иштирок этган машғулот асосан югуриш билан ўтди. Жорий мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган Темур Ғаниев, Муҳиддин Худоёров, Сергей Смородин, Раҳим Қодиров, Даврон Турсунов, Иброҳим Отахонов, Баҳром Абдураҳимов, Лочин Солиев, Шуҳрат Мирхолдиршаев, Мирзакамол Камолов, Аббос Махсталиев, Азиз Ибрагимов каби футболчилар ҳозирча жамоада эмас.

Ҳар холда бугунги машғулотларда уларни учратмадик. Асрор Раҳмонов, Расул Раҳмонов, Алишер Тўхтасинов, Бекзод Ғозиев, Акмал Жўрабоев, Абдулатиф Абдуқодиров, Акбар Ходжаев каби асосий таркиб аъзолари билан бирга ёшлар жамоасидан бир қатор иқтидорли ўйинчилар йиғинга жалб этилган. Янги футболчилардан маълум муддат Таиланд чемпионатида фаолият юритган Ринат Муслимов ва "Олмалиқ" ҳимоячиси Шояд Муллажонов шуғулланаётганини айтиш мумкин. Бош мураббийни шу кунларда Андижонга келиши айтилмоқда. Олинган маълумотларга кўра, жамоа футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган. Шу боис бир қатор ўйинчилар жамоасини ўзгартириш пайида юрибди. Агарда шундай бўлса, табиийки Эдгар Яковлевичга осон бўлмайди. Чунки у янгитдан таркиб тузишга мажбур бўлади. Тайёргарлик режасига биноан футболчилар декабрь ойининг охирига қадар Андижонда шуғулланади.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика