"Андижон"нинг Анталиядаги 15-куни қандай ўтди?

Iskandarov Abdulaziz
11 фев 2023, 11:55
Бу йил Суперлигада иштирок этадиган "Андижон"нинг Туркиядаги йиғини давом этмоқда.

 Одатдаги режим асосида, яъни, икки маҳалдан машғулотлар давом эттириляпти. Барча футболчилар йиғинда бор кучи билан ишлаяпти.  Фақат олдин хабар бериб ўтганимиздек, Шаҳбоз Эркиновда бироз жароҳат борлиги боис у ҳозирча якка тартибда шуғулланяпти. 

Бош мураббий Александр Хомяков ўзининг ёрдамчилари билан бирга турли тактик услубларни қўллашяпти ва бу ўз-ўзидан футболчиларнинг ўйин амалиёти билан биргаликда сифатини ҳам ошишида хизмат қилади.  

Эртага жамоа навбатдаги синов-назорат учрашувида майдонга тушади. Рақиб ҳақида кечроқ батафсил маълумот берамиз.  Қуйида машғулот жараёнларидан суратларни томоша қилинг. 


Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати